Илм-фан юртимиздаги интеллектуал ривожланишнинг асосий омили бўлиб, иқтисодиётнинг модернизациясида муҳим роль ўйнайди. Илм-фанни тарғиб қилиш ва илмий салоҳиятни ошириш учун, аввало, илмий тадқиқотларни самарали ташкил этиш, замонавий усулларни қўллаш ҳамда ёш олимлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу жараёнда илмий мақолалар долзарб аҳамият касб этади.

Илмий мақолалар олимларга ўз тадқиқотларини илмий жамоатчиликка танитиш, билим алмашиш ва илмий муҳитга ҳисса қўшиш имконини беради. Уларни халқаро базаларда нашр этиш эса юртимиз олимларининг илмий ютуқлари ва изланишларини глобал миқёсда тарқатиш, мамлакат илм-фанининг халқаро нуфузини ошириш ҳамда илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу мақсадда Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник марказнинг Илмий таҳририят ва ноширлик бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида докторантлар, тадқиқотчилар ҳамда магистрлар учун илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Илмий мақоланинг аҳамияти нимада?

Семинарда бошқарма бошлиғи Ҳилола Салоева “Илмий мақола турлари ва унинг композицион тузилиши” мавзусида зарурий маълумотлар тақдим этди: 

– Глобализация даврида илм-фанни ривожлантириш ва оммалаштириш, илмий муаммоларни ҳал қилиш, илмий доиралар ўртасида алоқа ўрнатиш ҳамда ахборотнинг эркин тарқалиши ва алмашинувини таъминлаш долзарб масалага айланган. Илмий мақола илмий мулоқотнинг муҳим элементи бўлиб, у тадқиқот натижаларини тарғиб қилиш, олимларнинг интеллектуал ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва янги билимларни ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, дунёда турли фан йўналишларига оид илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар сонининг ортиб бориши уларнинг асосий натижаларини илмий мақола шаклида нашр этиш заруратини юзага келтирмоқда. Бу эса илмий мақолани чуқур ўрганиш, уни илмметрия объекти сифатида таҳлил қилиш ҳамда коммуникатив эффектини оширишни тақозо этади.

Шунингдек, Ҳилола Салойэва илмий мақола турлари, уларнинг фарқли жиҳатлари хусусида ҳам батафсил тўхталиб, “Баъзи тадқиқотчилар илмий мақолани илмий-таҳлилий мақола кўринишида расмийлаштиришади. Илмий-таҳлилий мақолалар эса илмий мақолалардан сезиларли фарқ қилади. Ушбу турдаги мақолалар журналистлар, соҳа мутахассислари ёки тадқиқотчилар томонидан ёзилиб, илм-фандаги муаммолар ёки долзарб масалалар илмий-оммабоп (!) услубда кенг оммага тушунарли тарзда таҳлил этилади. Бундай мақолаларда муаммоларнинг ечимлари, муаллифнинг хулосалари ва тавсиялари аниқ баён этилади. Матнда қўлланадиган атамалар эса содда ва тушунарли бўлади”, – деб изоҳ берди. 

ResearchGate.com ёки аcademia.edu – олимларимизга фойдалими?

Илм аҳли орасида “электрон кутубхона” ёки “илмий маълумотлар базалари” ҳақида кўп гапирилади. Бундай платформалар орқали илмий мақолалар, олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари, патентлар, конференция материаллари, китоблар ва бошқа илмий манбаларни топиш мумкин. Тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва талабалар учун юқори сифатли илмий маълумотлар излашда бундай платформалар муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда бошқарма етакчи мутахассиси Сардорбек Салоиддинов ResearchGate.com ва Academia.edu каби илмий маълумотлар базаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди:

– ResearchGate – олимлар ва тадқиқотчилар учун ихтисослашган илмий ижтимоий тармоқ бўлиб, унда илмий мақолалар алмашиш, ҳамкорлик қилиш ва илмий муҳокамалар олиб бориш мумкин. Платформа тадқиқотчиларга ўз ишларини юклаш, мақолалар бўйича саволлар бериш ва ҳамкасблар билан алоқада бўлиш имкониятини яратади. Унинг асосий мақсади илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва тадқиқот натижаларини кенг аудиторияга етказишдир.

Academia.edu ҳам олимлар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган ижтимоий платформа бўлиб, унда илмий мақолалар алмашиш, тадқиқотларни тарғиб қилиш ва бошқа тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилиш мумкин. Ушбу платформадан фойдаланишнинг асосий афзалликлари – тадқиқотларни кенг аудиторияга етказиш, илмий мақолалар ва материаллар топиш, академик ҳамжамият билан боғланиш ҳамда илмий фаолият статистикаси билан танишиш мумкин.

Scopus’да бепул мақола чиқариш мумкин! Фақат…

“Ривожланган хорижий мамлакатларда олимларнинг нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар нашр этиши муҳим аҳамиятга эга, – дейди бошқарма бош мутахассиси Нормат Дурдиев. 

Семинарда Scopus маълумотлар базаси, h-index (Xirsh indeksi) тушунчаси ва ушбу кўрсаткични ошириш усуллари ҳақида ҳам маълумот берилди. Аслида, Scopus рўйхатига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этиш бепул бўлиб, фақат нашр жараёни узоқ давом этиши мумкин.

H-index муаллифнинг илмий мақолаларига асосланган иқтибослар сонини ҳисоблаш мезони ҳисобланади. У қуйидагича аниқланади:

Агар бир олимнинг h-index кўрсаткичи 17 бўлса, демак, у камида 17 та илмий мақола чоп этган ва ҳар бир мақоласи камида 17 маротаба бошқа олимлар томонидан иқтибос қилинган бўлиши лозим. Бу кўрсаткич олимнинг илмий фаолияти ва мақолаларининг таъсир кучини баҳолаш учун муҳимдир.

Хорижий мамлакатларда университет ўқитувчилари ва олимлар лавозимларга h-index кўрсаткичига қараб танланади. Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш учун ҳам юқори h-index зарур, чунки бу олимнинг илмий жамоатчилик томонидан тан олинишини акс эттиради. Ўзбекистонда фундаментал лойиҳаларни топшириш учун лойиҳа раҳбарининг h-index кўрсаткичи камида 3 бўлиши талаб этилади.

H-index’ни ҳисоблаш тартиби 

Мисол тариқасида, ёш фалсафа доктори Scopus базасида 6 та мақола чоп этган бўлсин:

1-мақолага 10 та иқтибос;

2-мақолага 7 та иқтибос;

3-мақолага 7 та иқтибос;

4-мақолага 7 та иқтибос;

5-мақолага 1 та иқтибос;

6-мақолага иқтибос йўқ.

Ушбу ҳолатда h-index 2 га тенг бўлади, чунки камида 2 та мақола 2 ёки ундан ортиқ иқтибосга эга. Агар 3- ёки 4-мақолага 3 та иқтибос қилинганда, h-index 3 бўлган бўлар эди. Максимал даражада эса бу олим фақат 6 h-index’га эришиши мумкин.

H-index’ни аниқлаш усуллари

H-index қуйидаги тўртта маълумотлар базаси орқали аниқланади:

1) Scopus (scopus.com) – дунё бўйича энг кўп тан олинган манба;

2) Web of Science (webofknowledge.com);

3) Google Scholar (scholar.google.com);

4) РИНЦ (e-library.ru).

Илмий мақолалар илм-фан тараққиётида муҳим ўрин тутиб, билимни тарқатиш ва ривожлантиришда катта аҳамийатга эга. Илмий жамоатчилик фаолияти эса жамият тараққийоти ва инновацион ишланмалар яратишда кенг имкониятлар эшигини очади.

Севара АБДУЛЛАEВА, журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий мақола, илмий базалар... h-index қандай ҳисобланади?