Юртимизда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шоҳрух Жўраев ҳам ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб ўз билими ва иқтидорини намойиш этаётган ёшлардан бири. У айни пайтда Навоий давлат кончилик институти кимё технология кафедраси таянч докторантура докторанти.

Ш.Жўраев 1990 йил 29 август куни Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Отаси Тўлқин Саидов НКМК тизимидаги корхоналардан бирида муҳандис бўлиб ишлайди. Шу боисдан бўлса керак, Шоҳрух ёшлигидан муҳандисликка қизиқди. Шу соҳага алоқадор адабиётларга меҳр қўйди, болалигидан тоғ-кон саноати соҳасида мутахассис бўлишни ўз олдига мақсад қилди.

Эзгу мақсад эса уни Навоий давлат кончилик институтига етаклади. Дастлаб бакалавриат, кейинчалик эса магистратура йўналишини мувафаққиятли тамомлаган Шоҳрух айни пайтда институт Кимё технология кафедрасида илмий фаолиятини олиб бормоқда.

Навоий давлат кончилик институти Кимё технология кафедраси “Физик-кимёвий таҳлилнинг замонавий усуллари” илмий-тадқиқот лабораторияси 2016 йилда ташкил этилган. Мазкур лаборатория замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, дунёнинг илғор мамлакатларидан келтирилган қурилмалардан фойдаланилади. Масалан Франциянинг “Setaram”, АҚШнинг “Agilent”, Япониянинг “Shimadzu” компанияларидан 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига лаборатория жиҳозлари олиб келинган.

[gallery-918]

Айни пайтда ушбу илмий-тадқиқот лабораториясида магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертациялари ишларида илгари сурилган ғоялар асосида лаборатория таҳлиллари амалга ошириб келинмоқда.

Шоҳрух Жўраев ҳам айнан ушбу лабораторияда профессор Б.Муҳиддинов раҳбарлигида ўз илмий ишини олиб бормоқда. У лабораторияда олиб борган изланишлари натижаси ўлароқ 2020 йил декабрь ойида “Эскирган шиналардан углерод сақлаган материаллар олиш технологиясини яратиш ва уни резинотехник буюмлар ишлаб чиқаришда қўлланилиши” мазусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Тадқиқот натижасида НКМКда чиқинди сифатида пайдо бўлаётган автомобиль шиналарини қайта ишлаш имконини берадиган технология яратилди.

– Ўтган уч йил ичида 2 та фан доктори 3 та фан номзоди, 15 га яқин магистрлик ишларининг таҳлил натижалари мана шу лабораторияда олиб борилган. Бундан ташқари лабораторияда саноат корхоналар билан тузилган шартномалар асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Профессор Баҳодир Муҳиддинов раҳбарлигида “Разработка технологии получения ванадиевых катализаторов с исползованием носителей на основе местного сырья”, “НКМК ички карьер йўлларида чанг бостириш технологиясини жорий этиш ва йўл қатламини қотириш” мавзусида лойиҳалар амалга оширилди ва ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этилмоқда, – дейди Ш.Жўраев.

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “...ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли биз ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз”.

Айни пайтда “Физик кимёвий таҳлилнинг замонавий усуллари” номли фан орқали талабаларга илм-фан сирлари ўргатилиб, лабораторияда назарий билимлар амалий ишлар билан мустаҳкамланмоқда.

Абдували БЎРИЕВ, Сирож АСЛОНОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий изланишлар амалиётга жорий этилмоқда