2021 йил 3 август куни Eurasianet янгиликлар лентасида чоп этилган «Under pressure, Uzbek researchers flood academia with nonsense» мақоласида кўтарилган масала нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг барча давлатларида илмий фаолият билан шуғуллаётганлар учун ҳам долзарб муаммо ҳисобланишини таъкидлаш лозим.

Ёш олимларнинг тажрибасизлиги, хорижий журналларнинг нуфузи ва сифатини яхши билмаслиги, юқори рейтингли, Q1 ва Q2 квартилга эга бўлган журналларга мақола тайёрлаш тажрибаси етишмаслиги оқибатида, баъзи ҳолларда, улар томонидан «йиртқич» хорижий журналларда илмий мақолаларнинг чоп этилганлиги, кейинчалик ушбу журналлар Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланганлиги салбий ҳолатлар ҳисобланади. Лекин, Ўзбекистон олимларининг бу борадаги кўрсаткичлари Девид Триллинг кўрсатган даражада эмас. Чунки, баъзи илмий мақолаларнинг хорижий сифатсиз журналларда чоп қилиниши Ўзбекистон олимларининг илмий ишларининг савиясига холис баҳо бериш учун асос бўла олмайди.

Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга, ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан сифатли илмий журналларни ўз ичига олувчи маълумотлар базаларидан фойдаланиш ва мақолаларни нашрга тайёрлаш талаблари бўйича семинар-тренинглар ва вебинарлар мунтазам ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Proofreading хизмати йўлга қўйилган бўлиб, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари илмий мақолаларини юқори рейтингга эга журналлар талабига мос ҳолда тайёрлаш, чет тилига ўгириш, таҳрир қилиш каби хизматларидан кенг фойдаланишмоқда. Вазирлик томонидан “I EDU GROUP” тадқиқот ва инновацион ғояларни амалга ошириш учун мустақил ташкилоти билан ҳамкорликда илмий ишланмалар бўйича миллий база ташкил қилинмоқда, Springer Nature компаниясининг электрон ресурслари базасидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.

Институтимизда ҳам профессор-ўқитувчиларнинг нашрий фаоллигини ошириш билан бир қаторда, уларнинг нуфузли хорижий журналларда мақола чоп этишларига эътибор қаратилмоқда. Институтда илмий ишлар натижалари бўйича мақолаларни  Scopus ва Web of Science каби нуфузли халқаро илмий ахборотлар базасида ўзини мавқеини мустаҳкам сақлаган юқори квартилли журналлар талаблари асосида тайёрлаш ва нашр қилиш бўйича малакали мутахассислардан маслаҳат гуруҳи ташкил этилган. Ёш олимларни кенг жалб қилган ҳолда хорижий илмий журналларда мақолалар чоп этиш кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.  

Бунинг натижасида институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus маълумотлар базасидаги нуфузли хорижий журналларда чоп этилган мақолалари сони ортиб бормоқда. 2019 йилда институтда Scopus маълумотлар базаси бўйича “Хирш” индексига эга профессор-ўқитувчилар сони 5 нафар бўлса, 2021 йилда улар сони 58 нафарга етди. Ҳозирги кунда институтда нафақат Scopus, балки  Web of Science маълумотлар базасидан, Springer Link (Springer Nature) ва Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) каби дунёдаги йирик илмий нашриётларнинг электрон платформасидан кенг фойдаланиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.  

Ёш олимларни илм-фанга кенг жалб қилиш ва янги илмий натижаларни етакчи мутахассис олимлар иштирокида муҳокама қилиш, яратилган илмий ишланмаларни апробациядан ўтказиш мақсадида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида 2020-2021 йилларда 2 та халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Анжуманда МДҲ ва дунёнинг бир нечта нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг олимлари долзарб мавзуларда маърузалари билан иштирок этишди. Анжуманларда институт олимларининг ва тадқиқотчиларининг юқори илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган ва илмий янгилиги эътироф этилган   50 дан ортиқ илмий мақолалари  дунёда тан олинган Scopus илмий маълумотлар базасида чоп қилинди.

Ўзбек олимлари томонидан сифатли мақолаларнинг дунёнинг нуфузли илмий журналларида чоп қилиниши мамлакатимизда бажарилаётган илмий ишларнинг халқаро миқёсидаги савияси ва олинган илмий натижаларнинг баҳосини белгилайдиган мезонлардан бири ҳисобланади.

Шу сабабли, институт илмий жамоаси республикамиз олимларини илмий-тадқиқот натижаларига асосланган, янги салмоқли илмий натижаларга эга бўлган илмий мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли халқаро тан олинган  журналларда чоп этишга масъулият билан ёндошишга чақириб қолади.  

ҒУЛОМЖОН УЗОҚОВ,

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори,  

профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий ишлар савияси журналларда чоп этилиши билан ўлчанмайди