Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–207-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ва истеъмоли учун юридик жавобгарликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзуси муҳокама қилинди.

Тадбирнинг асосий мақсади соҳага оид илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Конференцияда давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар, жамоат ташкилотлари фаоллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, қонунчиликни такомиллаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган маърузалар ва тақдимотлар тингланди. Шунингдек, амалиётда учраётган муаммолар, уларни ҳал этиш механизмлари ҳамда замонавий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.

Конференция давомида анжуман аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш ва миллий генофондни асрашга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Анжуман якунида иштирокчилар томонидан соҳа мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда олимлар томонидан гиёҳвандликка қарши курашишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик чораларини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди. Таъкидланганидек, бундай илмий-амалий анжуманлар гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/STc1ul0YZLM" title="Ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди (+видео)