Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Қаҳрамони, навоийшунос олима Суйима Ғаниева таваллуд топган сана муносабат билан “Илмга садоқат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек тили ва мумтоз шарқ адабиёти кафедраси ҳамда хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Aкадемия профессор-ўқитувчилари, олиманинг фарзандлари, шогирдлари, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети вакиллари ҳамда талабалари иштирок этди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов очиб, Суйима Ғаниева меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон навоийшунос олима эканини таъкидлади. Учрашувда сўзга чиққанлар Суйима Ғаниеванинг адабиётшуносликка қўшган улкан ҳиссаси, ибратли умри, илмий изланишлари келгуси авлод учун катта маънавий мерос бўлиб қолиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос Суйима Ғаниева Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган қатор илмий тадқиқотлари, рисолалари билан ўз номини улуғлик пиллапоясига кўтарган олима эди. У адабиётшунослик, матншунослик ва таржимачилик соҳасида яратган 20 номдаги китоб ва рисолалар, 300 дан ортиқ мақола ва тақризлар муаллифидир. Суйима Ғаниева “Мажолис ун-нафоис”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Муншаот”, “Вақфия”, “Ҳамсат ул-мутаҳаййирин”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Aрдашер”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Назм ул-жавохир”, “Муҳокамат ул-луғатайн” каби асарларни изоҳ ва таржималар билан нашрга тайёрлаган. Навоийнинг насрий меросини ўрганиш Суйима Ғаниева илмий фаолиятининг энг салмоқли, энг намунали қисмини ташкил этган.

1999 йилда олима “Эл-юрт хизмати” ордени, 2008 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Устоз С.Ғаниева Aбу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Қаҳрамони унвонлари соҳибаси эди.

Тадбирда йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниеванинг Навоий ижоди, адабиёт ҳақидаги фикрлари акс этган видеоролик, талабалар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар тақдим этилди.

Ҳасан УСМОНОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
ОAВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмга садоқат намунаси