Тил – ҳар бир миллатнинг кўзгуси, ибтидоси ва сарчашмаси ҳисобланади. У бор экан, миллат барҳаётдир. Тилни Онага қиёс қилишади. Инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини туймасдан яшай олиши мумкинми?.. Ҳаргиз. Президентимиз таъбири билан айтганда: “Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин”.

Она тилимиз жозибасини жаҳон айвонида тарғиб қилиб, ёшларимиз онгу шуурига туркий тилимизни эъзозлаш, қадрлаш ва асраб-авайлаш ғояларини сингдириб келаётган заҳматкаш илм фидойилари оз эмас.  Ана шундай инсонлардан бири, жонкуяр олим, меҳрибон устоз, шогирдлар – ёшларнинг маслаҳатгўйи филология фанлари доктори, профессор Лайло Рауповадир. 

Олима бутун умрини ўзбек тили тараққиётига, уни турли ахборий хуружлардан асрашга бағишлаб келмоқда десак муболаға бўлмайди. Нақшбандия тариқатининг асосчиларидан бири – Абдухолиқ Ғиждувоний юртида, зиёли оиласида туғилиб вояга етган Лайло опа ўқувчилик вақтидаёқ ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси бўлишни ўз олдига қатъий мақсад қилган эди. Ҳар бир фанни муттасил ўзлаштириб, шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёт тарзини мукаммал ўрганган  Лайло Раупова ўрта мактабни олтин медаль билан тугатиб, Тошкент давлат университети, ҳозирги Ўзбекистон миллий университети Ўзбек филологияси факультетига ўқишга киради. Талабалик даври ёш олиманинг ҳаётида янги саҳифани очди. Мактабда олган билимлари асосида дорилфунунда ўз даврининг буюк дарғалари Озод Шарофиддинов, Умарали Норматов, Бегали Қосимов, Миразиз Миртожиев, Ёрмат Тожиев, Ҳамид Неъматов, Раъно Сайфуллаева, Лазиз Қаюмов, Омонулла Мадаев,  Карим Назаров, Раҳматилла Иноғомовлардан илм сирларини пухта ўрганди. Бу Лайло Раупованинг ўзбек тили муаммоларни чуқурроқ ўрганишига ва изчилик асосида илмий изланишлар олиб боришига дастурул амал бўлиб хизмат қилди. 1996 йилда университетни имтиёзли диплом билан тугатган Лайло Раупова Ўзбек тилшунослиги кафедраси тасарруфидаги кундузги аспирантурада таҳсил олди. 1999 йилда “Ўзбек тилида номустақил кесим масаласи” мавзуидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1996-1999 йилларда ЎзМУнинг “Умумий тилшунослик” кафедраси ўқитувчиси, 1999 йилдан 2005- йилгача Тошкент давлат шарқшунослик институти “Ўзбек тили” кафедрасининг катта ўқитувчиси сифатида фаолият юритди.

Лайло Раупова 2005 йилдан 2015 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази аттестация бошқармасида бош эксперт лавозимида ишлаган. 2015-2018 йиларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети декани лавозимида ишлаган. 2018-2022 йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида факультет декани лавозимида, 2022-2023 йилларда шу университет профессори сифатида фаолият юритди. 2023 йилнинг сентябрь ойидан ҳозирга қадар Ренссанс таълим университети профессори лавозимида ишлаб келмоқда. Л.Раупова узоқ йиллик бой тажрибага эга, соҳа мутахассиси сифатида мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштироки билан кўзга кўринган, жамиятимизда юз бераётган глобал ижтимоий жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган шижоатли олима. Ўз мутахассислик фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланма, монография ва илмий ишланмаларни таҳлил этиш, илмий мақолалар тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув ва ишчи ўқув режаларни, ўқув-услубий мажмуа, намунавий дастурларни ишлаб чиқиш малакасига эга. У 2012 йилда «Диалогик дискурсдаги полипредикатив бирликларнинг сосиопрагматик тадқиқи» мавзуида филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. 

Л.Раупова томонидан 300 дан ортиқ илмий-услубий ишлар –  6 та дарслик, 5 та монография, 8 та  ўқув-методик ишланма, 15 та ўқув-услубий қўлланма, 250 дан ортиқ илмий мақола нашр эттирилган. Олиманинг 12 та мақоласи хорижда, жумладан, 5 таси СКОПУС базасига кирган журналларда чоп этилган. 5 та монографиясидан 4таси хорижда (Германия, Туркия, Қозоғистон) чоп этилган. Халқ таълими вазирлиги буюртмасига асосан ўрта мактаблар учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрловчи гуруҳ аъзоси сифатида 2 та қўлланма муаллифи. Олима фаолияти давомида 7 та патент олган.

Профессор Л.Раупова илмий раҳбарлигида 2 та докторлик (ДСc) ва 24 та фалсафа доктори (ПҳД) диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган. У Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.03/30.12.2019.фил.60.02 рақамли илмий кенгаш аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети 10.00.01- Ўзбек тили, 10.00.11-Тил назарияси, Андижон чет тиллар институтида ташкил қилинган 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.11-Тил назарияси ҳамда БухДУда ташкил қилинган 10.00.01-Ўзбек тили ихтисослигидаги Илмий кенгашларда кенгаш аъзоси сифатида иштирок этиб келган. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) ва филология фанлари (ДСc) доктори диссертацияси учун расмий тақризчи ва расмий оппонент сифатида қатнашган. 2022 йил Германиянинг Гумболд университетида малака оширган, дунё олий таълим муассасалари рейтингида биринчи мингталикка кирувчи Туркиянинг Карабук ва Гази университетларида магистр ҳамда бакалаврларга, шунингдек, Германиянинг Гумболд университетларида маърузалар ўқиган. Филология фанлари доктори Л.Р.Раупованинг илмий, жамоатчилик фаолияти муносиб баҳоланган. У «Халқ маорифи аълочиси», «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан (2020 йил), Алишер Навоий номли кўкрак нишони билан (2023 йил) тақдирланган.

Она тилимизнинг чин маънодаги жонкуяр фидойиси Лайло Раупова бугун 50 ёшни қаршилади. 50 умрнинг ижод, илм қиладиган балоғат палла. Олдинда амалга ошириладиган талайгина илмий тадқиқотлар, илмий-оммабоп нашрлар, дарслик ўқув қўлланма-ю монографиялар чоп этиш  вазифалари турибди. Ўзбек тилининг дунё бўйича нуфузи ва салоҳиятини кўтаришда тинимсиз меҳнат қилаётган олима Лайло опага мустаҳкам соғлик, юксак илмий-ижодий парвозлар  тилаб қоламиз.

Нусратилла Баракаев,

Ренессанс таълим университети

ректори, техника фанлари

доктори, профессор,

М.Турдибеков,

Ренессанс таълим университети

Филология кафедраси мудири,

филология фанлари доктори,

профессор,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмдан бахт топган олима