Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан «Долзарб муаммоларни ҳал этишда кимё-биология соҳасининг анъанавий ва замонавий тадқиқот усуллари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда ҳамиша илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Атмосфера, атроф-муҳитдаги ўзгаришларни ҳисобга олсак, кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш устувор вазифа ҳисобланади.

Фанлар академияси раҳбарияти, Ўсимлик моддалари кимёси институти ва Геномика ва биоинформатика маркази мутахассислари, ОАВ ходимлари ва ёш тадқиқотчилар иштирокидаги анжуманда ана шу ҳақда сўз борди.

Фанлар академияси томонидан мазкур йўналишда самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Микробиология институтида «Фитовирусология» лабораторияси, Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузурида «Биотиббиёт технологияларини мувофиқлаштириш маркази», Ўсимлик моддалари кимёси институтида диагностикумларни ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда «Тиббий кимё ва нозик органик синтез» лабораторияси ташкил этилган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда жамиятимизнинг долзарб муаммоларидан бири бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир. Бу аҳоли сонининг ошиши билан биргаликда иқлим шароитининг ўзгариши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва янги зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу мақсадда олимлар қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосил берувчи, қурғоқчилик, шўрланиш ва зараркунандаларга чидамли янги навларини яратмоқда. Янги навларни яратишда ген муҳандислиги ва биотехнология муҳим ўрин тутади.

– Илм замон билан ҳамнафас тарзда юксалади, – дейди ФА Геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев. – Шунинг учун олим тадқиқотининг жамият ривожига қай даражада нафи борлиги ҳақида ҳам сўз юритиш керак. Тадқиқотчи ишининг самарали кечиши учун атроф-муҳитдаги ҳар бир детални эсдан чиқармаслиги лозим. Дейлик, бугун ҳашоратлар актуал муаммо бўлиб турган вақтда тадқиқотчи ўсимликнинг соғлом парвариши учун ҳашоратларнинг таъсирини ҳам инобатга олиши даркор. Илм қилиш – игна билан қудуқ қазишдек мураккаб. Сўнгги йилларда соҳа жозибадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ривожи, янги пахта навларини яратиш, турли касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги самарали ишларда тажрибали олимлар билан бир қаторда ёш тадқиқотчилар ҳам иштирок этаётгани қувонарлидир.

Матбуот анжумани телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилди. Журналист ва мухлислар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

 Дилобар Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм замон билан ҳамнафас тарзда юксалади