ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳрида жойлашган Мавлавий Намангоний мақбараси XVIII-XIX асрга оид ёдгорликлардан.  

Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида яшаган улуғ шоир ва олим Мавлавий Муллахўжа хотирасига бағишлаб қурилган.

Дастлабки таъмирлаш ишлари XIX асрда амалга оширилиб, унда мақбарага гумбаз ўрнатилган. Кейинчалик, 1875, 1905 ва 1957 йилларда объект реконструкция қилинган. Дарвоқе, ўша пайтда ёдгорликнинг шундоқ рўпарасида жоме масжиди фаолият юритган. Бугунги кунда унинг ўхшаш муқобили пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мангу қўним топган “Шайх Зайниддин” қабристони бўлиб, унинг қаршисида “Кўкча” масжиди барпо этилган. 

Муллахўжа эшон Мавлавий Намангоний  ўз даврининг етук илм эгаси, алломаси, ҳаётлик даврида илм-маърифатни тарғиб этиб, кўплаб шогирдлар етиштириб, эл ўртасида шуҳрат қозонган буюк аллома бўлган. 

Мавлавий Намангоний 1244 (1828) йилда вафот этади. Ҳозирги “Мавлоно” қабристони ўрнида бўлган лолали қирга дафн этилади.

Мажмуадаги энг қадимий обида Муллахўжа эшон вафотларидан сўнг Қўқон хони Амир Умархоннинг рафиқаси, шоира Нодирабегим томонидан қурдирилади. Нодирабегимнинг ўзи ҳам, унинг фарзанди Қўқон хони Муҳаммадалихон ҳам Мавлавий Намангонийнинг шогирди бўлган.  

[gallery-18475]

2022-2024 йиллар давомида олиб борилган таъмирлаш ишлари самараси мақбара кўркам меъморий мажмуага айлантирилди. Бир гектар ҳудудни эгаллаган ушбу масканда зиёратхона, Фарғона канали бўйидаги шийпон янгидан бунёд этилиб, атроф ободонлаштирилди. Икки юз йил аввал қурилган тарихий иншоот аслига зиён етказмаган ҳолда реставрация қилинди.  

Ҳозирда ушбу муқаддас қадамжода узоқ-яқиндан ташриф буюраётган зиёратчилар сони ортиб бормоқда.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-маърифатни тарғиб этган аллома Мавлавий Намангоний мақбараси