Илм-маърифатга кенг йўл очиш йили
Барчамизга маълумки Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ёшлар масаласига, айниқса уларни илм-маърифатли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб, нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам илғор ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Барчамизга маълумки Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ёшлар масаласига, айниқса уларни илм-маърифатли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб, нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам илғор ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Бунга мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси“ тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим” деган эдилар.
Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – “БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси”ни ишлаб чиқишни ҳам таклиф этиб, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш – энг муҳим вазифа эканига урғу бердилар.
Ушбу ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Давлатимиз раҳбари бугунги бўлган мурожаатномада Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном бериш таклифини илгари сурдилар ва бу ташаббус аввало халқимиз, кенг жамоатчилик вакиллари ва айниқса аҳолимизнинг 60% дан ортиғини ташкил қиладиган ёш авлод вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Мазкур Мурожаатномада бугунги кунда ёшлар учун энг долзарб бўлган муаммоларнинг ечими бўйича, ва биринчи навбатда илм-маърифат масаласига алоҳида эътибор қаратилиб бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, Олий ўқув юртларида давлат грантларини икки баробар кўпайтириш, қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратиш, Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанларни икки баробар қисқартириш, мактаб битирувчиларини Олий таълимга қамровини 25%га етказиш, она тили бўйича миллий тест тизимини жорий этиш, 1 млн. дастурчи лойиҳасини якунига етказиш, илм қилмоқчи бўлган ёшларга кенг шароит ва имкониятлар яратиш, илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этишда бир қатор имтиёзларни жорий этиш ва “Ўзбекистон ёшлар – 2025” Концепциясини ишлаб чиқиш каби муҳим масалалар ўртага ташланди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистон халқининг миллий, анъанавий ва маданий-маънавий қадриятларини чуқур эъзозлайдиган ватанпарвар ва ҳалол шахсни тарбиялаш, мамлакатимизда тарбия ва таълим тизимини ислоҳ қилиш, унинг сифатини ошириш бўйича фаол иш олиб бориш, энг аввало, ёшларга ўз устида ишлаш, ривожланиш учун шароит ва имконият яратиш, иқтисодиёт тармоқларидаги технологик қолоқликни камайтириш мақсадида институтлар, университетлар ва ишлаб чиқариш ўртасидаги уйғунлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, энг асосийси таълим жараёнига замонавий истиқболли илм-фан ютуқларини жорий этиш, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, қобилиятли ёшларни жалб этиш орқали юқори билим-малакали жамиятни шакллантиришга кўмаклашиш вазифалари белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасидаги таклиф ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, ёшлар масалалари йўналишидаги ишларимизни янги босқичга олиб чиқишни лозим деб биламиз ва бу йўлда барча даражадаги ёшлар вакиллари бир тану бир жондек хизмат қилишларига ишончимиз комил.
Ҳамдам Ниёзов,
ЎзМТДПМКИК девони Ёшлар ишлари
бўлими бошлиғи