Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон давлат университетига ташриф буюриб, олий таълим муассасасидаги илмий-амалий ишлар, таълим жараёни ҳамда талабаларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳоким, аввало, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан амалга оширилаётган грант ҳамда стартап лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, уларнинг ютуқлари ва келгусидаги истиқболлари тўғрисида ўз муносабатини билдирди.

– Бугунги учрашув университетимиздаги илмий муҳит янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатди. Вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ҳар бир лойиҳа муҳокамасида шахсан иштирок этиши бугунги кун талабларига жавоб берадиган илмий ғоя ва амалий ечимларга бўлган эътиборидан далолат беради. Бу эса бизни янада кучли илмий изланишлар олиб боришга рағбатлантиради, – деди университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ориф Муродов.

Шунингдек, ташриф чоғида университет қошида фаолият юритаётган биотехнологиялар лабораторияси имкониятлари билан ҳам танишилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, жумладан, ҳосилдорликни ошириш ва вирусларга чидамли навларни яратиш каби масалалар муҳокама этилди.

[gallery-22822]

– Лабораториямиздаги тадқиқотлар амалиётга йўналтирилган бўлиб, ҳозир уруғлик навларни такомиллаштириш ва уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш устида иш олиб боряпмиз. Вилоят раҳбарининг ташрифи бизга катта илҳом бағишлади, – дея таъкидлади Агробиотехнологиялар ва биокимё илмий тадқиқот институти директори Ҳабиб Кўшиев.

Ташриф давомида талабалар билан очиқ мулоқот бўлди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой учрашувда ёшлар ўз ғоялари, таклифлари ва ташаббуслари билан иштирок этишди. Жумладан, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ва ижодий тўгараклар ташкил этишга оид бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган талабаларнинг ижод намуналари намойиш этилди. Э.Турдимов талабалар фаоллигини юқори баҳолаб, университет қошида ташкил этилган "Раҳбар кадрлар тайёрлаш клуби" фаолиятида шахсан иштирок этиш нияти борлигини билдирди.

– Бундай очиқ мулоқотлар ёшларимизга ўзини кўрсатиш, илмий ва ижодий салоҳиятини намоён этишда муҳим аҳамият касб этади. Талабаларнинг ташаббуслари биз учун жуда муҳим. Биз уларни албатта қўллаб-қувватлаймиз, – деди университетнинг ёшлар етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев.

Бу каби ташриф ва мулоқотлар Гулистон давлат университети ҳаётида янги босқични бошлаб беради ҳамда талабаларнинг илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятига янги суръат бахш этади.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-маърифат масканида мулоқот