Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги илм-фан ва инновация борасидаги нуфузини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини янада юксалтириш мақсадида Янги Ўзбекистон университетида жорий йилнинг 3 – 6 июль кунлари “International Conference on Information Science, Computer and Applications” (ICISCA 2023) халқаро илмий конференцияси ўтказилди.

Ушбу нуфузли тадбирга дунёнинг кўплаб хорижий тадқиқотчи-олимлари, жумладан AҚШ, Канада, Норвегия, Жанубий Корея, Хитой, Исроил, Канада, Германия, Ҳиндистон, Малайзия каби 40 дан ортиқ давлатлардан чет эллик иштирокчилар ташриф буюришди. Бундан ташқари, мазкур халқаро илмий конференцияга юртимизда илм-фан аҳли орасида ҳам катта қизиқиш уйғониб, ахборот технологияларига қизиқувчи 100 дан ортиқ маҳаллий тадқиқотчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.  

Бу каби халқаро йиғинлар тадқиқотчи олим, ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи барча илм-фан вакилларига ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликлар билан ўртоқлашиш, тажриба алмашиш, шунингдек, юқори тажрибага эга мутахассислар билан суҳбатлашиб, улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун қулай имконият сифатида хизмат қилади.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/I0kUJynB_4Q" title="Илм-фан ривожи — мамлакат истиқболи" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан ривожи — мамлакат истиқболи (+видео)