Учқудуқ туманидаги 7-умумтаълим мактабида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини мактабгача таълим тизимига бепул қамраб олиш, уларнинг жамиятга мослашиши, қобилиятларини ривожлантириш ва келгусида муваффақиятли таълим олишга замин яратиш мақсадида “Илк ривожланиш маркази” иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги “Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган марказ учун 4 та хона ажратилган ва “Камбағал оилалар реестри”даги болаларни қамраб олиш режалаштирилган.

Марказда 3-6 ёшли болалар учун “ўйин гуруҳи”, 2-7 ёшли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “махсус мактабгача таълим хизмати” йўлга қўйилди.

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Илк ривожланиш маркази” иш бошлади