Илк ғолиблар номи маълум
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Владислав Искандаров хотирасига бағишланган халқаро мусобақада терма жамоамиз вакиллари қатори қўшни Қозоғистондан келган пойгачилар ҳам ғолиблик учун куч синашмоқда.

Чирчиқ – Ғазалкент йўналиши бўйича 83 километр масофада гуруҳ пойгаси бўйича ўтган баҳсларда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати вакили Дмитрий Сирко маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Шунингдек, ушбу масофада Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиси Никита Стенковой ва Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати аъзоси Эдем Эминов шоҳсупага кўтарилди.