Илк бор ММА бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги илк бор Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги илк бор Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
2 дақиқадан уч раунд давом этадиган мусобақанинг 16-17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги дастлабки кунги баҳсларда ёш спортчилар 9 та вазн тоифаси бўйича жанг қилишди.

Ғолиблар билан танишинг:
-52 кг вазнда — Асилбек Қўзиев (Қашқадарё)
-57 кг вазнда — Рашидбек Назиров (Андижон)
-61.2 кг вазнда — Шохруҳ Зиёдов (Қашкадарё)
-65.8 кг вазнда — Беҳруз Усмонов (Қашқадарё)
-70.3 кг вазнда — Олимжон Тошканов (Тошкент вилояти)
-77.1 кг вазнда — Асадбек Маткаримов (Андижон)
-83.9 кг вазнда — Жонибек Намозов (Қашқадарё)
-93 кг вазнда — Мирсаид Эркинов (Сирдарё)
120.2 кг вазнда — Асрорбек Анваржонов (Андижон)
Кўриб турганингиздек, мусобақада Қашқадарё ва Андижон вилояти вакиллари фаоллик кўрсатишяпти.