Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, янги серҳосил навларни кўпайтириш алоҳида эътиборда.

Ана шу ишларга муносиб ҳисса қўшаётган, деҳқончилик маданияти ва сир-асрорларини пухта эгаллаган, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида алоҳида ҳурматга сазовор фермер, деҳқон хўжалиги ҳамда  томорқа ер эгалари кўплаб топилади.Зеро, соҳада эришилаётган ютуқларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг муносиб ўрни бор.

Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Бугун ҳудудларда  ана шу байрам  тантаналари кенг миқёсда  нишонланмоқда. Байрам муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизга “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

–Кенгаш жорий йилда 1796 та, шундан 798та  “Илғор фермер”, 189та “Меҳнаткаш деҳқон” ва 809та “Намунали томорқачи” кўкрак нишонини ҳудудларга тақдим этди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Ҳ.Ташмурадов. – “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан шахсий томорқасидан самарали ва оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарган, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза, арзон, сифатли маҳсулот етиштирган ва ички бозорни барқарор таъминлашда иштирок этган меҳнаткашлар тақдирланди.

Юртимизда кўп  тармоқли фермерлар сони  йилдан йилга ошмоқда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг боғ ва токзорлари қатор ораларига тўқсонбости экинларини экиш ишлари фаол амалга оширилмоқда. Жумладан, фермер ва деҳқон хўжаликларида  356 минг 338 гектар боғ ва ток қатор орасига қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Яъни, 80 минг гектар пиёз, 16 минг гектар саримсоқпиёз, 45 минг гектар сабзи, 14,8 минг гектар лавлаги, 44 минг гектар кўкатлар, 14 минг гектар карам ва 136 минг гектар бошқа тўқсонбости экинлари экилди.

Бунда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳам эътиборда. Жорий  йилнинг 1 декабрь ҳолатига аҳоли томорқаларига тўқсонбости усулида жами 230,9 минг сабзавот экинлари экилиши таъминланди. Шунингдек, “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида   бир қатор маҳаллалар муайян турдаги маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштирилди. Жумладан, 2360 та маҳалла сабзавотчилик, 659 та маҳалла  картошкачилик, 249 та маҳалла полизчилик.

Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 133,6 минг хонадонда (79,6 минг хонадонда намунавий ҳамда 53,7 минг хонадонда маҳаллий хом ашёдан) жами 1,9 минг гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилди.

Томорқаларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига қулай жойларда ва арзон нархларда сотишни ташкил қилиш учун жорий йилнинг январь-октябрь ойларида маҳаллаларнинг аҳоли гавжум жойларида 900 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли “дала дўконлари” ташкил этилиб, уларнинг сони 5724 тага етказилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғорлар тақдирланди