Илғор тиббий технологиялар асосида
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 50 стационар ўрин ҳамда 50 қатновга мослашган.
Замонавий диагностик тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган муассаса йил давомида қарийб 20 минг нафар беморга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жорий йил февраль ойидан ҳозирга қадар филиал шифокорлари Республика давлат тиббий суғурта жамғармаси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятидаги олис ҳудудларда яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож 250 нафар кўз касаллиги билан оғриган беморларда имтиёзли равишда жарроҳлик амалиётини амалга оширди.
- Шунингдек, маслаҳат поликлиникамизда дунёнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда кўздаги ўзгаришларни аниқлаш учун ОСТ (оптик когерент тамогроф), кўз олмаси УТТ А/Б (ультратовуш текшируви) ва УБМ (ультра биомикроскоп) текширув аппаратларидан самарали фойдаланиб келинмоқда, - дейди филиал директори, тиббиёт фанлари номзоди Жаҳонгир Сафаров. - Бундан ташқари лазер хирургияси бўлими ташкил этилган бўлиб, бу ерда энг илғор тиббий технологиялар асосида лазер жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
[gallery-8295]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА