Илғор тажрибалар оммалаштирилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманида пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.
Тадбир кўп тармоқли “Зебинисо она авлодлари” фермер хўжалигида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари А. Ҳакимов, туман ҳокими Ж. Нурматов, туман ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, пиллачилик кластерлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда тутзорлар қошидаги махсус хоналарда ипак қуртини конвейер усулида узлуксиз ва босқичма-босқич парваришлашни йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, соҳага замонавий илмий-инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
[gallery-30985]
Иштирокчилар фермер хўжалигидаги амалий жараёнлар билан танишди. Пилла етиштириш самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда пиллачилик кластерлари фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан тажриба алмашилди.
Ҳудудларда илғор тажрибаларни кенг татбиқ этиш, пиллачиликда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва соҳанинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА