Қарор ва ижро

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танлови ўтказилди.  

Ундан кўзланган мақсад юртимиз маҳаллаларида тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инновацион ғояларни илгари сураётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир. Қайд этилишича, Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳозиргача вилоятдаги 4 минг 240 нафар тадбиркорлар ўқитилиб, уларга кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди.  

[gallery-18651]

Тадбиркорлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида 2 минг 826 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли айрим ёш тадбиркорлар фаолияти кенгайтирилди. Танловда қатнашчиларнинг бизнес лойиҳалари ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди. Шундан сўнг баҳолаш натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган 3 нафар тадбиркор сараланди.  

Биринчи ўринга Ўрта Чирчиқ туманида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйган Дилшод Абдуғаниев муносиб топилди. У ҳозирда 5 нафардан зиёд фуқарони доимий иш билан бандлигини таъминлаган. Иккинчи ўрин қўзиқорин ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган Евгения Русских, учинчи ўрин эса, хусусий мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилган Вазира Ҳикматовага насиб қилди.  

Тадбир якунида  ўз бизнес лойиҳалари, фаол ва ташаббускорлиги билан ғолибликни қўлга киритган тадбиркорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

А.Мусаев,А.Алижонов(сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор тадбиркорлар эътироф этилди