Иккинчи жаҳон урушининг оловли йилларида бутун собиқ СССР фронти ва мамлакат ичкариси бир неча ой давомида Тошкент вақти билан яшагани, ҳарбий операциялар режасидан тортиб, оддий фуқаронинг тонгги уйғонишигача пойтахтимиздаги Астрономия обсерваторияси соатларига боғлиқ бўлгани бугун кўпчиликка маълум эмас.

Бу ҳодиса замирида нафақат ўзбек олимларининг илмий жасорати, балки уруш даврининг кескин шароитида юзага келган фавқулодда вазият ва номи тарих саҳифаларида қолмаган оддий тошкентлик устанинг фидойилиги ётади.

Уруш бошланиши билан собиқ Совет давлатининг аниқ вақтни белгилаб берувчи асосий обсерваториялари жиддий хавф остида қолди. Мамлакатнинг Вақт хизматига масъул бўлган илмий марказларнинг аксарияти унинг Европа қисмида жойлашган эди. Фронт чизиғи яқинлашгач, уларни шошилинч равишда мамлакат ичкарисига эвакуация қилишга тўғри келди. Бу жараёнда фронт ва мудофаа саноатини аниқ вақт билан таъминлаш тизими издан чиқиш арафасига келди. Аниқ вақтсиз нафақат саноат корхоналарининг мувофиқлашган ишини, балки ҳарбий операциялар муддатларини режалаштиришни ҳам тасаввур қилиб бўлмасди. Бутун мамлакат учун аниқ вақт ўлчовини йўқотиш хавфи юзага келган ўта кескин бир паллада узлуксиз ишлаётган ягона илмий даргоҳ – Тошкент астрономия обсерваторияси эди.

Шу заҳоти бутун СССР учун аниқ вақт ҳақидаги радиосигналларни Тошкентдан туриб узатишни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу тошкентлик астрономлар зиммасига улкан масъулият юклади. Юлдузларни тунги кузатишлар, телескоплар ва айниқса, обсерваториянинг асосий соатига хизмат кўрсатиш ўта оғир меҳнат ва темир интизомни талаб қиларди. Тошкент астрономия обсерваторияси ҳудудига ўрнатилган радиостанция ҳар суткада 7 марта аниқ вақт ҳақидаги сигналларини эфирга узата бошлади. Таққослаш учун, тинчлик даврида бундай ҳажмдаги ишни 3 –4 та обсерватория биргаликда бажарар эди.

Обсерваториянинг “юраги” саналган асосий соат эса алоҳида шароитда сақланарди. Академик Шуҳрат Эгамбердиевнинг ёзишича, асосий соат бино остида, 12 метр чуқурликда қазилган махсус шахтага жойлаштирилган эди. Фақат шундай чуқурликдагина йил давомида деярли ўзгармас ҳароратни сақлаб туриш мумкин эди. Бундан ташқари, соат механизми вакуум ҳосил қилувчи шиша қалпоқ остида турарди. Табиийки, соатга хизмат кўрсатиш фақат саноқли ходимларга рухсат этилган эди. Бежизга унинг олдига кириш йўли фақат директор кабинетидаги махсус люк орқали бўлмаган. Бироқ, энг масъулиятли паллада кутилмаган ҳодиса юз берди. Профилактика ишлари вақтида соатга масъул ходим эҳтиётсизлик оқибатида вакуумни ушлаб турган ноёб шиша қалпоқни синдириб қўйди. Уни металл қалпоқ билан алмаштиришга бўлган барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Бу уруш даври қонунларига кўра, стратегик объектдаги қўпорувчиликка тенглаштирилиши ва энг оғир оқибатларга олиб келиши муқаррар эди.

Шунда обсерватория директори Владимир Щеглов таваккалчиликка қўл урди. У юқори идораларга бўлган воқеа ҳақида хабар бермасдан, тун қаърида эски шаҳарга йўл олди. Унинг мақсади чинни ва сопол идишларни металл чегалар ёрдамида таъмирлайдиган уста-чегачиларни топиш эди. В.Щеглов энг моҳир устани топиб, унга ишнинг аҳамиятини, бутун мамлакат тақдири шунга боғлиқ эканини тушунтирди ва тонггача ишни якунлашни илтимос қилди. Уста синган қалпоқни ўттиз иккита металл чега билан шундай усталик билан бирлаштирдики, у яна ўз вазифасини бенуқсон бажара бошлади. Қалпоқ ўз жойига ўрнатилди ва вакуумни аъло даражада ушлаб турди. Асосий соат бутун уруш давомида беминнат ишлади ва тўрт ярим ой мобайнида бутун мамлакат Тошкент астрономия обсерваторияси соатларига қараб яшади.

Шуҳрат Эгамбердиевнинг маълумот беришича, тахминан бир ой ўтгач, В.Щеглов ўша устани топиб, унга миннатдорчилик билдириш учун яна эски шаҳарга боради. Аммо, афсуски, уни топа олмайди. Кейинчалик олим ўша тунда қаттиқ стресс ҳолатида бўлгани учун устанинг на исмини, на манзилини эслаб қололмаганини айтган. Устанинг шахси номаълумлигича қолди, аммо унинг меҳнати ўзбек халқининг умумий ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг бир тимсоли бўлиб тарихга кирди. Бу воқеа нафақат Тошкент астрономларининг илмий жасорати, балки фан ва анъанавий ҳунармандчилик бирлашганда қандай буюк ишларга қодир эканини, номи тарихда қолмаган оддий ўзбек устасининг маҳорати ва ватанпарварлигини кўрсатувчи ибратли воқеадир.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи жаҳон урушининг номи номаълум қаҳрамони