Айни кунларда ўзбек кино ижодкорлари томонидан «Унутилмас қаҳрамонлар» туркум ҳужжатли фильмларининг суратга олиш жараёнлари бошланди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси» ДУК томонидан суратга олинаётган ушбу фильмлар Малик Қаюмов, Собир Раҳимов, Мамадали Топволдиев, Зебо Ғаниева, Шароф Рашидов, Эргаш Ҳамраев, Иноят Наврўзбоев, Қудрат Суюнов каби иккинчи жаҳон урушида қатнашиб жасорат кўрсатган ўзбек қаҳрамонлари хотираси ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмларнинг сценарий муаллифи ва бадиий раҳбар Али Ҳамраев, постановкачи режиссёрлар Наврўза Бийназова, Камила Бинятова, Саидаълохон Маъсудхонов, Шерзод Назаров, Меҳрибон Ализода, Алиергаш Ҳамроев каби ёш ижодкорлардан ташкил топган.

Агентлик матбуот хизмати ушбу ҳужжатли фильмлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида томошабинларга тақдим этилиши режалаштирилганини маълум қилди.

 Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳақида фильмлар