Яна етти ойдан кейин бутун инсоният Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигини тантанали нишонлайди.

Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) 30 октябрдан бошлаб Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонлик жангчиларнинг жасоратлари тўғрисида туркум материаллар беришни бошлади. Унда жаҳон урушининг дастлабки азобини тортган Брест қалъаси, Москва, Ленинград, Сталинград шаҳарлари, Европа давлатлари ва, ниҳоят, уруш олови ёқилган Германия ҳамда унинг пойтахти Берлин шаҳри учун бўлган жангларда собиқ совет армияси сафида ҳамда партизанлик ҳаракатларидаги ўзбек жангчиларининг қаҳрамонликлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Мамадали Топиволдиев ёҳуд “Казбек" исмли Осиё арслони”

III қисм

... Беларусь – собиқ иттифоққа Гитлер Германияси биринчи бўлиб бостириб кирган диёр, Иккинчи жаҳон урушида энг катта талафот кўрган ер. Буюк Ғалабадан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Совет Иттифоқидан аъзо бўлиб кирган уч давлатдан биттаси.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи чоғида (2019 йил 31 июль – 1 август) ўзбеклар удуми ва беларусларнинг маҳаллий таомилга биноан Минск шаҳридаги Ғалаба монументи пойига гулчамбар қўйди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Буюк Ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимиз ҳаёти, жасорати ва матонатини янада чуқурроқ ўрганишимиз, бу ҳақда янги илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильм ва спектакллар яратишимиз керак. Ёшларимиз кимларнинг жасорати туфайли қарийб 75 йил мобайнида уруш балосини кўрмасдан, тинч ва бахтли замонда яшаётганимизни билиши ва бунинг қадрига етиши зарур.

Топвалдыев,_Мамадали.jpgФарғона вилояти Риштон туманидаги Пандигон қишлоғида оддий деҳқон оиласида дунёга келган Мамадали Топиволдиев ана шундай қаҳрамонлардан биридир. Мамадали Топиволдиев 1939 йилда Ўзбекистондан собиқ иттифоқ армияси сафига чақирилиб, оддий шофёр бўлиб хизмат қилди.

Бола бошидан деган гап бор. Уруш бошланишидан бир йил муқаддам 1940 йили Белостокдан полкига қайтаётганда Мамадали Топиволдиев фашистлар Германиясининг ўта махфий топшириғини бажараётган жосусга дуч келади. Ёш, бақувват, Риштон туманида тракторчи бўлиб меҳнат қилган Мамадали Топиволдиев ҳеч иккиланмай душман разведкачисини тириклай қўлга туширади. Бу ишда сергаклик, мардлик, жасорат намунасини кўрсатганлиги учун ватандошимиз ҳукумат мукофотига тавсия этилади.

Кейин не кунлар тушмайди унинг бошига. 1941 йил 22 июнда уруш бошланганида 22 ёшли оддий аскар Мамадали тонг саҳарда душманнинг дастлабки ҳужумини қайтариш пайтида ярадор бўлади. Уруш йиллари Мамадали Топиволдиев ўз ҳаётини, келажагини, тақдирини ўзи бошқарадиган иродали шахс сифатида намоён бўлади. "Унинг топқирлиги ва жасурлиги отряд ва бригадамиз партизанлари орасида доимо ҳавас уйғотарди", – деб эслашар эди қуролдош дўстлари. Мамадали Топиволдиевнинг жангларда, уруш ортидаги партизанлар ҳаракатида амалга оширган қаҳрамонликларига, Москвага, Кремлга, шахсан Сталин номига йўллаган муҳим оператив ахборотларидан хабар топиб оддий ўзбек бир жангчисининг бажарган ишларидан ҳайратга тушасан киши, шундай ватандошинг, ҳамқишлоқ, ҳамсоянг борлигидан ғурурланасан, фахрланасан.

Мамадали меҳнат фаолиятини Риштон алоқа бўлимида почтальонлик лавозимида бошлайди. Кейинчалик Оқёр қишлоғидаги 1-МТС қошидаги курсда ўқиб тракторчилик қилади. Бўш вақтларида риштонлик рус, тожик, татар миллатига мансуб ўртоқлари билан қўшни Бағдод қишлоғидаги Серово (ҳозирда Фурқат) темир йўл станциясида оддий ишчи бўлиб меҳнат қилди. Ушбу станцияда ўтган дамлари уни рус тилини ўрганишда, ҳаёт қийинчиликларига дош беришда ўзига хос чиниқиш мактаби бўлди.

Тўсатдан бошланган урушдан ғафлатда қолган собиқ Совет армиясининг дастлабки чекинишларидан бирида Мамадали Топиволдиев хизмат қилаётган полк қуршовда қолади. Шунда у бир гуруҳ қуролдош дўстлари билан душман ҳалқасини ёриб ўтиб Могилёв вилоятидаги ўрмонларда яширинган партизанлар сафига қўшилади.andreev_0.png

Жангларнинг бирида оёғидан оғир яраланган Мамадали Топиволдиев Беларусь Республикасининг Писарево қишлоғига яширинча эмаклаб келиб бошпана излайди. Бир аёл ярадор аскарга эшик очиб, уйига олиб киради ва ертўласида уни даволайди. Ушбу аёл Мамадали Топиволдиевга иккинчи она бўлиб тутинган Анна Васильевна Рилькова эди.

Қишлоқдаги сотқинлар партизан яширинганлигини немисларга етказишгач фашистлар Рилькова уйини тинтув қилиб, ҳеч кимни топа олмагач уй эгасини қамчилаб шафқатсиз жазолашади, уйини эса портлатиб юборади. Чуқур ертўладаги картошкалар тагига кўмилиб ётган Мамадали Топиволдиев тирик қолади ва бир амаллаб яна ўрмондаги партизанлар отрядига бориб қўшилади. 1941 йил ноябрида бироз оёққа тургач, десантчи қуролдош дўсти Николай Пехота билан фашистлар қўлига ўтган Борисово шаҳрига яширинча кириб, тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб ҳарбий асирда бўлган 146 нафар совет аскарини озод қилади.

1942 йилнинг февралида эса Круглое шаҳрига разведкага келган Мамадали қўққисдан душман полицайлари қўлига тушиб қолади. Уддабуррон Мамадали у ерда ҳам жасорат кўрсатиб, соқчини ўлдиради ва Пасировка, Дудакович, Оглобли қишлоқларида немислардан яшириниб юрган 13 нафар аскардан иборат, кичик бир партизанлар гуруҳини тузади. Кейинчалик улар Р.А.Кирпич раҳбарлик қилаётган партизанларнинг “Чекист“ номли отрядига қўшилади ва душманга катта талафотлар етказиб, фашистларни саросимага солувчи жанглар уюштиради. Командир Герасим Алексеевич отряди кейинчалик анча йирик партизанлар бригадасига айланади. Унда рус, беларус, украин, ўзбек, тожик, қирғиз, молдаван ва яҳудийлар бор эди. Партизанлар бригадаси душманни кечаю-кундуз таъқиб қилиб, унга катта талафотлар етказар, қўққисдан пайдо бўлиб душманни саросимага солувчи жанглар уюштирар эди.

1942 йилнинг июль ойида Орша, Шкловск, Круглянск ва Толочинск районларида ҳаракат қилаётган партизан отрядлари бирлаштирилиб, бригада ташкил этилди. Унга командир Александр Фёдорович Симдянкин бошчилик қилади. Мамадали Топиволдиев рус, татар, қозоқ тилларини биладиган, барча билан мулоқотга кириша оладиган, қалби олов, душманга нисбатан қасоскор, уддабурон ва жасоратли жангчи эди. Мамадали Топиволдиев бошлиқ 5-отряднинг разведка бўлими Смоленскдан Минск шаҳрига қараб кетаётган душманнинг Троцилово – Славное станцияси яқинида юриб кетаётган эшелонга ҳужум қилади. Портлаш натижасида поезд бутунлай йўқ қилиниб, душман зобитлари асирликка олинади. “Рельслар бўйлаб олиб борилган жанглар”да темир йўлнинг 30 километрли масофасидаги қақшатқич тўқнашувларда Мамадалининг немисларга қарши ҳар бир чиқиши алоҳида шахсий жасорат намунаси эди.

Мамдали Топиволдиевнинг немисларни даҳшатга соладиган бир одати бор эди. Ўтказилган ҳар бир махсус операция сўнггида Мамадали дарахт ёки деворларга ханжари билан “Казбек“ лақабини ёзиб чор-атрофидаги душманни саросимага солар эди. Айниқса, Толочинск ёнидаги ботқоқликдаги унинг бевосита иштирокида ўтган жангда фашистларнинг йирик бир тўдаси йўқ қилинади. Шу йилнинг октябрь ойида Мамадали аҳолидан тортиб олинган йирик шохли қорамоллар, қўй, эчкиларни йўлда ҳайдаб кетаётган фашистдан тортиб олиб, уни отиб ўлдиради ва подани отряд штабига олиб келади.

217547897.jpg1943 йилда “Чекист“ партизан бригадасининг 5-разведка отряди командири Мамадали Топиволдиевнинг жасорати, мардлиги, жасурлиги тилларда достон бўлиб кетади. “Чекист“ бригадасининг ўрмондан туриб кутилмаганда тўсатдан қилган ҳужумлари душманни эсанкиратиб қўярди. Ватандошимизнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ эди. У зудлик билан бажарилиши лозим бўлган махфий ишларни ҳам амалга ошира оладиган разведкачи эди. 1943-1944 йиллар М.Топиволдиев фашистлар оккупация қилган ҳудудлардан туриб Москва, Кремль, Сталин ставкаси Олий Бош қўмондон номига қимматли оператив маълумотларни йўллар эди. Бу ҳақда Беларусь партизанлар штабининг жанговар варақаларида “Казбек“, “Чекистнинг қаҳрамонлиги“ номли мақолаларда батафсил баён этилган.

М.Топиволдиев жанг майдонларида якка бўлиб қолган дамларда ҳам жуда жасур ва моҳир аскар эканлигини қўрсатади. Мамадали Топиолдиевнинг немис фашистлари бўлган бутун бир казармаларни барбод қилганлиги, 4 та ҳарбий эшелонни портлатиб 76 нафар фашист аскарини, жумладан, генералини ҳам асирга олганлиги маълум. Немис фашистлари Мамадали Топиволдиевни “Казбек исмли Осиё арслони” деб аташарди. Адольф Гитлер Казбек исмли осиёлик жангчининг боши учун 50.000 дойчемарка мукофот ваъда қилган.

Оршанск районидаги немислар қўлида бўлган Лисуни қишлоғида жойлашган “Волост” бошқармасига М.Топиволдиев ҳужум уюштириб, босқинчи фашистлар идораси кулини кўкка совуради. Волконосово қишлоғидаги горнизонга тунда бостириб кириб, тўсатдан уюштирган отишмаси натижасида фашистлар қасоскор “Казбек” бостириб кирди, деб ваҳимага тушиб полициячилар билан немис аскарлари бир-бирларини отиб ташлашади.

Жасур ва қўлга тушмас ўзбек партизани эса ишини бажариб бўлиб яна ё кўкка кўтарилиб, ёки сувга чўккандек ғойиб бўларди. "Казбек" тахаллуси билан фаолият юритган разведкачи Мамадали Топиволдиев ўзининг охирги жангини 1944 йил июнь ойида муваффақиятли ўтказиб бўлгач қўмондонлик томонидан унга яна бир масъулиятли иш топиширилади. Бу муҳим ахбороти бўлган навбатдаги махфий пакетни "Катта ер"га етказиш буйруғи эди. Махфий пакетдаги ҳужжатларда Беларуснинг келажаги, унинг тақдири кўрсатиб ўтилган эди. Унда республикани озод қилишда аҳоли хавфсизлиги таъминланиши, муҳим объектларнинг жойлашуви, қайси йўналишларда душманга қарши қандай қақшатқич зарбалар бериш мақсадга мувофиқлиги каби муҳим кўрсатмалар, партизанлар штабида тайёрланган оператив махфий хариталар бўлади. Ватандошимиз бу муҳим жанговар топшириқни аъло даражада бажаради.592997.jpg

1944 йил ёзида Олий бош қўмондонлик қарорига биноан Беларусни душман исканжасидан бутунлай озод қилиш ҳаракати бошланади. Бутун фронт бўйлаб бир вақтнинг ўзида душман кучларига қақшатқич зарбалар берилиб, 1944 йил 3 июль куни Беларусь тўлалигича немислардан озод этилади. Партизанлар ҳаракати Беларусь штабининг буйруғига биноан (29 июнь 1944 йил) Мамадали Топиволдиев 1-даражали “Ватан уруши партизани” медали билан тақдирланди. 1944 йил 5 июль куни М.Топиволдиев қўмондонлик кўрсатмасига биноан Орша шаҳар ҳарбий комендатурасига масъул лавозимга ишга олинади, қуролдош дўстлари – "Топиволдиевчилар" эса 2-Белоруссия фронти жангчилари сафига қўшилиб, Европани фашистлардан озод қилишда давом этадилар.

1944 йилнинг 15 август куни собиқ иттифоқ Олий Совети Президиумининг фармонига биноан Мамадали Топиволдиевга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилади.

Сафида Мамадали Топиволдиевга ўхшаган жасур жангчилари бўлган ўзбекистонлик аскарлар, шунингдек, Украина, Молдова республикларида, Францияда партизан қўшинлари сафида иштирок этдилар.

1418 кечаю кундуз давом этган урушда фашизм устидан ғалаба қозонилгач, Мамадали Топиволдиев демобилизация қилиниб, она юрти – Ўзбекистонга, гўзал водийдаги жонажон Пандигон қишлоғига қаҳрамон бўлиб қайтади. Топиволди ота тўнғич ўғли Мамадалини Донохон исмли қизга уйлантириб қўяди. Оилада Муборакхон, Аҳмадали, Ҳомиджон, Мавлудахон, Ҳасанбой ва Фарҳоджонлар туғилиб вояга етди.

“Чекист” партизан отрядининг разведкачиси, қўрқмас партизан Мамадали Топиволдиевнинг номи Беларусда алоҳида эъзозланади. Урушдан кейинги йилларда М.Топиволдиев бир неча маротаба Беларусга бориб, озод қилган қишлоқлари, бепоён ўрмонларда бўлиб, қуролдош дўстларини йўқлар, тутинган онаси Анна Васильевна Рильковани ҳолидан хабар олар, моддий ва маънавий мадад кўрсатар эди. Круглянский ва бошқа районларда уни “Ўзимизнинг Толя – Казбек“, “Халоскоримиз“, “Чекист“, “Казбек ботир“ деб қутлайдилар. Ўзбек урф-одатларимизга кўра, Мамадали тутинган онаси А.В.Рилькованинг босқинчилар томонидан портлатиб ташланган хонадони ўрнида замонавий уй қуриб берди.

compressed_file.jpegБеларусь Республикасининг Толочинск районидаги қадимги Писарево қишлоғи ҳозир машҳур ўзбек жангчиси Мамадали Топиволдиев шарафига “Топиволдиевка”, деб юритилади. Беларусь пойтахти Минск шаҳридаги марказий кўчалардан бири ўзбек партизани номига қўйилган бўлиб, Круглое қишлоғидаги қаҳрамонлар аллеясида гранитдан бюсти ўрнатилган.

Ватандошимиз ҳақидаги бу гапларни ёзар эканмиз, бир кишининг қўлидан келган ишлардан қойил қолмай, ҳайратга тушмай иложимиз йўқ. Унинг топқирлиги, қаҳрамонлиги, жасоратидан қалбимизда ватандошимиз учун чексиз фахр ва ғурур ҳислари уйғонади.

Давлатимиз раҳбарининг, "Буюк Ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимиз ҳаёти, жасорат ва матонатини янада чуқурроқ ўрганишимиз, бу ҳақда янги илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильм ва спектакллар яратишимиз керак. Ёшларимиз кимларнинг жасорати туфайли қарийб 75 йил мобайнида уруш балосини кўрмасдан, тинч ва бахтли замонда яшаётганимизни билиши ва бунинг қадрига етиши зарур", деган гапларининг қанчалик ҳақиқат, муҳим ва актуал эканлигига ишонч ҳосил қиламиз.

Ирисмат АБДУХОЛИҚОВ,

ЎзА шарҳловчиси

(давоми бор)

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи жаҳон уруши. Ўзбекистон. Жасорат солномаси (3-қисм)