Тасдиқланган дастурларга асосан 2021-2023 йилларда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб, 1 686 та лифт янгиланган, 2024 йилда эса маҳаллий бюджет ҳисобига яна 528 та лифтни янгилаш ишлари якунланмоқда. Келгуси йилларда эса 2 001 та лифтни янгилаш кўзда тутилган. Бу юзасидан 23-декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида лифтлардан фойдаланиш хавфсизлиги ва уларни назорат қилиш тизимига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда бошқа идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

Анжуманни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқармаси раҳбари очиб бериб, қўмита томонидан республикада лифтлардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш ва бу бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.  

 Таъкидланишича, 2022-2024 йиллар давомида кўп қаватли уйларга ўрнатилган 983 та лифтларда монтаж ишларида турли камчиликлар аниқланган, шулардан 102 та лифтда ишлар тўлиқ якунига етказилмаган. Маърузачилар лифтлардан фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида тизимли янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Жумладан, республика бўйлаб лифтлар ўрнатувчи ташкилотлар учун ўқув профилактик семинарлар ташкил этилган.  

Шу билан биргаликда, “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали барча лифтлар реал вақт режимида мониторинг қилинади.  

 2021-2023 йилларда 1 686 та лифт янгиланган, 2024 йилда эса маҳаллий бюджет ҳисобига яна 528 та лифтни янгилаш ишлари якунланмоқда. Келгуси йилларда эса 2 001 та лифтни янгилаш режалаштирилган.  

 2024 йилнинг май-ноябрь ойларида импорт қилинган 727 дона лифтдан 61 фоизи техник регламент талабларига жавоб бермагани сабабли сертификатлаштирилмаган. Бундан келиб чиқиб, Европа Иттифоқи тажрибасига асосланган “Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.  

Анжуманда лифтларни эксплуатация қилиш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида қатор тадбирлар белгиланди.  

Таъкидланишича, лифтларни мунтазам техник кўрикдан ўтказиш ва уларнинг сифатини назорат қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gxMeF-AT8yk" title="Ikki mingdan ortiq lift yangilanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбир давомида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.  

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А.Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки мингдан ортиқ лифт янгиланади (+видео)