Оҳангарон шаҳри ҳокими А.Эшонқулов ва Олмазор тумани ҳокими А.Муллажонов икки ҳудуд ўртасидаги беш йил муддатга мўлжалланган ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда масъуллар томонидан ҳамкорликни амалга ошириш механизмлари, зарур йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур меморандумда бир қатор йўналишларда иш ташкил қилиш белгиланган. Жумладан, саноатни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизими бўйича ўзаро тажриба алмашиш, тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг чора-тадбирларини биргаликда ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, коммунал соҳада, кўп қаватли уйларни сақлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича ташкилий тадбирлар биргаликда ишлаб чиқилади. Капитал қурилиш, хусусан, кўп қаватли уйларни қуриш ва аҳолининг уй-жой фондига бўлган талабини қондириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ҳам белгиланган.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида тизимли ишлар амалга оширилади. Ҳудудларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этилади. Айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича ўзаро тажриба алмашилади.

Қайд этилганидек, икки ҳудуд мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, хавфсиз шаҳар дастурини биргаликда ишлаб чиқиш, ижтимоий объектларни самарали жойлаштириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида назорат механизмларини такомиллаштириш бўйича кўмак кўрсатилади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ҳоким ҳудуддаги ишларни ривожлантириш учун меморандум имзолади