Мамлакатимизда бошланган “Ёшлар ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ИИБ шахсий таркиби ва фахрийлари иштирок этди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев, ИИБ фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги майор Бўри бобо Шодиев ва бошқалар сўнгги йилларда юртимизда ёш авлодга қаратилаётган эътибор ва уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Сайёрамизда глобал нотинчлик ҳукм сураётган ҳозирги паллада мамлакатимиздаги тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, давлатимиз белгилаб олган тараққиёт йўлида бирлашиб, уни яна ривожлантириш, униб келаётган ёш авлодни ҳам шу руҳда тарбиялаш хусусида фикр алмашди. 

Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар халқ осойишталиги йўлида ўзлари хизмат қилган йилларни ёдга олиб, ўша даврда осойишталик посбонларига яратилган ҳаминқадар шароитлар ва ҳозирги пайтдаги улкан имкониятларни қиёслади. Хизмат даврида дуч келган қийинчиликларни эслашди. Айни пайтда нуронийлар ҳамда ички ишлар органлари ходимларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликларга эътибор қаратди. Ёш ходимларга қимматли маслаҳат ва тавсияларини берди.

Учрашувда ёш ходимлар катта ҳаёт тажрибасига эга фахрий устозлар ўгити ёшлар учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб, уларга тани сиҳатлик, осуда ва тўкин турмуш тилади.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБда уч авлод учрашди