ИИБ жамоаси “Тафаккур” ғолиби
Қарши шаҳар “Оила” маркази қошида ички ишлар ва ҳарбий соҳада хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Қарши шаҳар “Оила” маркази қошида ички ишлар ва ҳарбий соҳада хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти, ҳарбий ҳаво қўшинлари, қоровул қўшинлари, божхона ва вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Қизғин баҳслар ва мунозараларга бой интеллектуал ўйинда вилоят ИИБ хотин-қизлари жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
– Бу каби ўйинлар интеллектуал салоҳиятимизни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, – дейди ғолиб жамоа вакили Нафиса Хўжанова. – Хизмат билан бўлиб, доим ҳам китоб ўқишга вақт ажрата олмаймиз. Лекин мана шу ўйинга тайёргарлик жараёнида кўплаб адабиётларни кўриб чиқдик, ўқидик. Соҳадаги янгиликлар, ўзгаришлар билан қайтадан танишдик. Бошқа жамоалардаги иштирокчилар билан тажриба алмашдик.