Андижонда вилоят ички ишлар органларига қабул қилинган 88 нафар ёш ходимнинг «Ички ишлар органи ходимининг қасамёди»ни қабул қилиш тадбири ўтказилди.

Ҳар бир йигит ички ишлар органлари сафига кирар экан, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчини ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бериб, Ватанига ва халқига содиқ бўлишга қасамёд қилади. Қасамёдига содиқ қолиш ички ишлар органи ходимларидан метин ирода ва чексиз ватанпарварликни талаб қилади.

[gallery-2972]

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари аҳолининг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Тадбирда Ватанига ва халқига содиқ бўлишга қасамёд қилган ёш ходимлар ҳам албатта, келгусида шарафли хизмати билан эл-юрт манфаатига муносиб ҳисса қўшажак.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБ ходимлари ватанга қасамёд қилди