Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонасида Иккинчи Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди. Анжуман доирасида суғурта ва қайта суғурталаш ҳамда лизинг бўйича халқаро конференция, шунингдек, “МДҲ ҳудудида биржа бозорини ривожлантириш” мавзусида шўъба йиғилиши ҳам ташкил этилди.

“O‘zbеkiston Rеspublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” АЖ, МДҲ Молия-банк кенгаши, “SAIPRO GROUP”, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк кўмагида ташкил этилган форумда 20 давлатдан банклар, суғурта, лизинг ташкилотлари, инвестиция компаниялари, фонд биржалари, вазирлик ва идоралардан 500 га яқин вакил иштирок этди.

Форум расман “Янги иқтисодий воқеликлар асосида МДҲ ҳудудида интеграция” мавзусидаги ялпи мажлис билан ўз ишини бошлади. Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун молия тизимини тубдан ўзгартириб юборгани таъкидланди. Молия секторини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциялари ва истиқболи билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Интеграция, трансформация ва молия соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кўтарилди.

— Интеграциялашув банк тизимлари ўртасидаги алоқани янада кучайтириш, соҳада янги имкониятлар очиш, банкларга янги молиявий бозорлардан ресурс жалб этиш имконини яратади, — деди Марказий банк раиси ўринбосари Аброр Турдиалиев. 

[gallery-4826]

— Ҳозир Ўзбекистоннинг икки банки Россияга сотилиши жараёни якуний босқичга кирди. Бир сўз билан айтганда, банк соҳасида кескин ижобий ўзгаришлар юз беряпти.

Тадбир доирасида мамлакатимиз ва хорижий банклар, шунингдек, бошқа молия институтлари ўртасида шартнома, меморандумлар, жами 28 та ҳужжат имзоланди. Келишувларнинг умумий қиймати 567,2 миллион долларни ташкил этди. Энди “Агробанк” БААнинг “Mашреқбанк”и, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Швейцариянинг “Credit Suisse” AG банки, “Uzbek Leasing International AЖ Ҳиндистоннинг “Blend Financial Services Ltd. корхонаси билан ҳамкорлик қилади.

Форумнинг анъанавий қисмида Ўзбекистон суғурта соҳасининг энг яхши ташкилот ва мутахассисларига бериладиган “Олтин соябон” жамоат мукофоти ғолиблари тақдирланди.

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси раиси Анвар Расулов форум доирасида мамлакатимизнинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди.

Молиявий фаолиятнинг турли соҳаларни қамраб олган II Халқаро молия-банк форумида банк, инвестиция-кредит, суғурта ва қайта суғурталаш, лизинг, капитал бозори, биржа фаолияти сингари муҳим йўналишларда хориж тажрибасини ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди