Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа мамлакатимизга сафари давомида Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов мартабали меҳмонга юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, идора фаолияти ҳамда мажмуа ҳақида маълумот берди.
Иброҳим Тоҳа жаноблари мажмуа таркибидаги муборак қадамжолар билан яқиндан танишди. Хусусан, Қуръони каримнинг “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланаётган қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафини зиёрат қилди.