Ватанимиз тарихидаги 5 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1915 йил (бундан 110 йил олдин) – график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қорақалпоғистон халқ рассоми Игорь Савицкий таваллуд топди (вафоти 1984 йил). Унинг ижоди бадиий тасвир услубининг дадиллиги, бўёқ қатламининг дағал ётқизилиши билан ажралиб туради; оқиш ранглар уйғунлиги (жигарранг, қовоқ ҳамда сабзи ранг ва бошқалар)ни афзал кўрган рассом асарларида жануб табиати, Қорақалпоғистон манзаралари ўзининг ёрқин аксини топган. Рассомнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ташкил топган Қорақалпоғистон санъат музейига Савицкийнинг номи берилган. У 2002 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – таниқли давлат арбоби, ҳарбий саркарда Анвар пошо Шарқий Бухоронинг Балжувон атрофидаги Обидара қишлоғида қизил аскарларга қарши бўлган жангда ҳалок бўлди. Анвар пошога қарши ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашган Я.Мелькумов (Ёқуб Тўра)нинг ўз хотираларида ёзишича, Анвар пошо ва Давлатмандбий Балжувондан 25 км шимоли-шарқда бўлган Чаган қишлоғида Иван Савко бошчилигидаги қизил аскарлар эскадрони билан бўлган жангда ўлдирилган. Валидий эса ўз хотираларида Анвар пошо Балжувондан 7–8 чақирим узоқликдаги Чекен қишлоғида қизил аскарлар билан бўлган жангда ўлдирилгани ҳақида ёзган.

Шундай қилиб, Туркистон истиқлолчилари тарафида курашган Ёш турклар инқилобининг фаол иштирокчиси Анвар пошо қизил аскарларга қарши бўлган жангда ҳалок бўлди. Бухоро амири Саид Олимхоннинг ёзишича, Анвар пошонинг жасади Чекан мавзесида Ҳазрати Султон номи билан машҳур бўлган зиёратгоҳ жойда дафн этилган. Бу зиёратгоҳ Кўлоб вилоятининг Балжувон ва Ховалинг туманлари чегарасида тоғ тепасидаги Чаган қишлоғида жойлашган.

Тарихчи Дурбек Мўминовнинг қайд этишича, 1996 йил апрел ойида Тожикистон Республикаси Президентининг Туркияга расмий ташрифи вақтида Анвар пошонинг хокини Хатлон вилоятидаги манзилдан ўз юртига кўчириш масаласи муҳокама қилинган. 1996 йил 4 августда туркий халқларнинг бу жасур фарзанди хоки Туркияга кўчирилиб, Истанбулда тантанали равишда қайта дафн қилинган.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – “Туркистон” газетасининг шу кунги сонида “Кезгучи” тахаллуси остида “Самарқандда Беҳбудий кутубхонаси” номли мақола чоп этилди. Кутубхонанинг ўша вақтдаги ҳолати ҳақида муаллиф қуйидагича қайд этади: “Беҳбудийнинг ташаббуси билан 1908 йилда биринчи мартаба мусулмон кутубхонаси ташкил қилинғон эди. Бу кунги инқилоб даврида ҳар бир шаҳардаги кутубхоналар тараққий этгани ҳолда “Беҳбудий” номиға очилмиш Самарқанд кутубхонаси ёмон бир ҳолда ётадур.

Кутубхонанинг ичида ва ташқарисида инқилобий бир кўриниш йўқ. Кутубхона 659 дона мусулмонча 923 дона русча китобга молик бўлса ҳам қандай китоблар борлиғи билинмайдир. Кутубхона мудиридан: “Кутубхонанинг бу аҳволини масъул ишчиларимиз келиб кўрдиларми?” деб сўрағон эдим, “йўқ, уч ойдан бери биргина масъул ишчимизнинг келиб кўрганини кўрмадим” деди. Агар маорифпарвар масъул ишчиларимиз маориф уйларига бориб, ишчи-деҳқон маорифининг ғамини емасалар, кўчадаги баққоллар келиб, маорифимизга ёрдам бермайдурлар”.

1928 йил (бундан 97 йил олдин) – Тошкентда жамоатчиликка содда “телевизор” ишлаб турган ҳолда кўрсатилди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Ўрта Осиё алоқа округининг Тошкентдаги тажриба-синов станциясида И.Ф.Белянский ва Б.П.Грабовский электротехникага оид тажрибалар ўтказган эди. Тажрибалар натижасида улар ҳаракатдаги тасвирни бир жойдан бошқа жойга узатадиган ва қабул қиладиган «радиотелефот» аппаратини яратишди ва 1928 йили лаборатория шароитида синаб кўришди. И.Ф.Белянский ва Б.П.Грабовскийга шу ихтиролари учун патент берилган.

1950 йил (бундан 75 йил олдин) – спортчи, самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Сайфуддин Ҳодиев таваллуд топди. У самбонинг 48 ва 52 кг вазн тоифаларида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони, шунингдек, эркин кураш бўйича спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони, дзюдо бўйича спорт устаси, халқаро мусобақа ғолиби ҳисобланади.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Тошкент ислом университети қошида очилган “Зиё” студиясининг илк “Эътиқод мустақиллиги йўлида” кўрсатуви Ўзбекистон телевидениесининг Биринчи канали орқали намойиш этилди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йил давригача Қўқон шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Игорь Савицкий таваллудига 110 йил тўлди