Қидирувдаги “Captiva” Намангандан топилди
Қарз олдингизми, тўланг. Акс ҳолда, қонунда белгиланган чоралар кўрилишини унутманг!
Қарз олдингизми, тўланг. Акс ҳолда, қонунда белгиланган чоралар кўрилишини унутманг!
Ота-боболаримиз ҳам фарзандларига бировнинг ҳаққини ейиш гуноҳ эканлигини мунтазам уқтириб боришган, лекин негадир ҳозирга кунда қарз олиб қайтармаслик, бировни ҳақидан қўрқмаслик ҳолатлари кўплаб учраб турмоқда.
Чув тушган “Савдогар-банк” АТБ Андижон вилояти филиали ўзининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво ариза билан мурожаат қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг қарорига кўра қарздор “Андижон Диёр Бўстон” МЧЖ ва О.Юлдашевлардан ундирувчи “Савдогар-банк” АТБ Андижон вилояти филиали фойдасига жами 118 млн. 602 минг 500 сўм ундириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат ижрочиси мазкур ижро иши бўйича ижро ҳаракатларини амалга ошириб, зудлик билан қарздорларга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш бўйича чораларини кўрди.
Шунда қарздор О.Юлдашевга тегишли бўлган “Captiva” русумли автомашинаси мавжудлиги аниқланиб, 15.03.2019 йилда давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Қидирувдаги “Captiva” эса, қўшни Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасидан қидирувдаги “Captiva” таъмирлаш учун турганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ЙҲХБ жарима майдонига олиб келинди.