Қидирувда бўлган оталардан алимент пуллари ундирилди
Қидирув ишлари жараёнида С.Сирожов топилгач, ижро ҳаракатларига киришилиб, бир неча йилдан буён тўланмаган 6 миллион 458 минг сўм алимент пули тўлиқ ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро судининг 2015 йил 10 августдаги қарорига асосан Шеробод туманида яшовчи С.Сирожов (исм-шариф ўзгартирилди)дан бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Шеробод тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, алиментчи ота фарзандининг моддий таъминотини тўлашдан бўйин товлаб, қочиб кетган. Амалдаги қонунларга мувофиқ жорий йилнинг 16 март куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирув ишлари жараёнида С.Сирожов топилгач, ижро ҳаракатларига киришилиб, бир неча йилдан буён тўланмаган 6 миллион 458 минг сўм алимент пули тўлиқ ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди 2016 йил 14 октябрда Ш.Олимовдан вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бирдан тўрт қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида қарор чиқарган. Афсуски, бу ота ҳам давлат ижрочилари кўзидан яшириниб юрган экан.
Мажбурий ижро бюроси Шеробод тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилингач, у Жарқўрғон туманида қўлга тушди. Қочоқ отага вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаш шартлиги тушунтирилгач, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилишидан чўчиб, ойлар давомида йиғилиб қолган 5 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлаб берди.
Фарзанди учун алимент тўлашни пайсалга солиб келган алиментчи оталарга нисбатан амалдаги қидирув қарорлари бекор қилиниб, суд қарори билан белгиланган маблағни ўз вақтида тўлаб бориш лозимлиги тушунтирилди.
Мамлакатимизда жорий этилган карантин сабабли уйда қолаётган оналар эса фарзандига зарур бўлган моддий таъминот ундириб берилгани учун давлат ижрочиларига миннатдорлик билдирди.