Андижон давлат университетининг бир гуруҳ ўқитувчи ва талабалари ички туризмни ривожлантириш доирасида, қолаверса, ёзги таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида саёҳатда бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда туризмни, хусусан, ички туризмни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон давлат университети ректори ташаббуси билан университет ўқитувчи ва талабаларининг Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятига саёҳати ана шу йўналишдаги ишларга мисолдир.

[gallery-12591]

Саёҳат иштирокчилари Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, хусусан, халқимизнинг кўп асрлик тарихини ўзида акс эттирувчи “Худоёрхон ўрдаси”, “Буюк Алломалар” музейи ҳамда “Модарихон мақбараси” билан яқиндан танишди. Шунингдек, Наманган вилоятига саёҳат давомида Афсоналар водийси, “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳи, Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи, “Хўжа Амин мақбараси”, вилоят тарихи ва маданияти музейи ҳамда вилоятнинг бошқа диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Ташкил этилган саёҳатлар нафақат ички туризмни ривожлантиришга, балки ўқитувчи ҳамда талабаларнинг таътил даврини мароқли ва мазмунли ўтказишга хизмат қилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички туризм: ўқитувчи ва талабалар саёҳатга борди