Кунингиз тинч, тунингиз осуда ўтяпдими, демак, уни таъминлаётган тизим бор. Бу, албатта, ички ишлар органларидир.

Ўтган йилда бу тизимда қандай ишлар амалга оширилди ва бошланган йилда қандай мақсадлар амалга оширилади? 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов шулар ҳақида маълум қилди: 

–“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизим жорий қилинди. Бу маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилиб, осойишталикни таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, туман, шаҳар ва маҳаллалар тоифаларга ажратилиб, ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб қилинмоқда.  “Республика - вилоят - туман - маҳалла” тизими асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз назорат қилиш механизми жорий этилди. 

Соҳани тўлиқ рақамлаштириш йўналишида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Маҳаллалардаги таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилмоқда. 

Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, аҳоли билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишга туширилди.

Ички ишлар вазирлигида тезкор-қидирув, жамоат хавфсизлиги,  транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментлари ташкил этилди.

1995 йилга қадар мамлакатимизда яшаган 50 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқароси деб тан олинди. 

Мазкур имкониятдан фойдаланган 13 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳужжатлари қабул қилиниб, шундан 4 мингдан зиёди Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинди. Бу борадаги амалий ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, давлат рақам белгиларини бериш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш экстерриториаллик тамойили асосида, яъни исталган ҳудудда амалга оширилиши мумкинлиги тартиби йўлга қўйилди. 

Янги транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатга олишда техник кўрикдан ўтказиш олиб ташланди. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса, барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинди. 

2021 йил 1 августдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилиш тартиби жорий этилиб, мазкур жараённи жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали кузатиш имкони яратилди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида ички ишлар органлари олдига қандай вазифалар қўйилди? 

– Давлат дастурида ички ишлар органлари тизими олдига ҳам бир қатор долзарб вазифалар қўйилди. Жумладан, жиноятга қўл урган шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича янги тизим жорий этилади. Барча турдаги  колонияларда меҳнат қилаётган маҳкумларнинг иш стажи умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.

Бу маҳкумларнинг пенсия таъминотини яхшилаш орқали улар томонидан молиявий муҳтожлик ортидан такроран жиноят содир этилишининг олдини олади. Маҳкумларда меҳнатга муносабат ўзгаради ва улар бу жараёнда касб-ҳунар эгаллашга ҳам муваффақ бўлади. 

Бу халқаро инсон ҳуқуқлари ва пенитенциар ҳуқуқ тизимлари рейтинг ва индексларида республикамизнинг нуфузи ошишига ҳам хизмат қилади.

Озодликка чиқаётган фуқароларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети жорий қилинади. Бунда жазони ўтаб бўлган ва ўзининг тадбиркорлик бўйича аниқ лойиҳасини тақдим этиб, фаолият бошламоқчи бўлган фуқароларга пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилади. 

Шунда йилига ўртача 1,3 мингдан ошиқ судланган шахслар бу пакетдан фойдаланиши мумкин бўлади. 

Ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назорати  кучайтирилади. Бу борада, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланувчи муассасаларни боғлаб турувчи ягона электрон тизим яратилади ва муассасаларда сақланаётган контингент ҳақида аниқ ва тезкор маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилади. 

Ягона электрон реестрнинг ишга туширилиши натижасида ҳаракатланиши чекланган шахслар муассасага жойлаштирилган вақтдан бошлаб ваколатли муассасанинг маъмурияти томонидан мазкур реестрга киритиб бориш тартиби белгиланади ҳамда муассасаларнинг очиқлиги ва шаффофлиги тўлиқ таъминланади. 

Давлат дастури доирасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади. Ҳозирги кунда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан зудлик билан ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилиниши шартлиги белгиланган. 

Бироқ, ички ишлар органларига хабар бериш ва уларни рўйхатга олиш борасида инсон омили иштироки сабабли, ҳуқуқбузарлик фактлари ҳамда улар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида хабарлар зудлик билан ички ишлар органларига берилмасдан яшириш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис, мазкур муассасалар билан ички ишлар органлари ўртасида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш орқали хабарларни зудлик билан ички ишлар органларига келиб тушиши ва уларни рўйхатга олинишини таъминлаш, тергов-тезкор гуруҳларини воқеа жойига тезкорликда етиб бориш имкони яратилади.

Давлат дастури доирасида жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳам белгиланган. Бу борада текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ва барча маълумотларни жойида текшириш тизими йўлга қўйилади. Натижада ходимлар вақти тежалиб, патруллик йўналишлари назоратсиз қолиши, энг асосийси фуқароларнинг овора бўлишининг олди олинади. 

Бугунги кунда патруль-пост хизмати бўлинмалари хизмат ўташи белгиланган 48 та йирик шаҳарда 2 минг 751 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларда криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда 4 минг 298 та патруллик йўналишлари ташкил этилган. 

Давлат дастури доирасида йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш белгиланган. Бугунги кунда йўлларнинг ҳолати тобора сони ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга имкон бермайди. Бунинг устига йўл ҳаракати иштирокчилари учун ҳаракатни ташкил этиш тўғри ва тизимли йўлга қўйилмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракатни ташкил этиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида, 4 минг 246 километр аҳоли яшаш пунктларида пиёдалар учун тротуарлар, 4 минг 147 километр аҳоли яшаш пунктларида ва уларни боғловчи йўлларида велойўлаклар барпо  этилиши, 4 минг 448 километр аҳоли яшаш пунктлари сунъий ёритилиши, 701 та светофор (325 та светофор транспортлар учун ва 376 та светофор пиёдалар учун) ўрнатилиши, 208 та ер усти ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларини қуриш лозим. Яна 2 минг 731 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари сунъий ёритилиши, 81 та йўл ўтказгичлар қуриш, 2 минг 310 та жойда шовқин чизиқларини чизиш, 2 минг 904 та жойда ўрнатилган талаб асосида сунъий нотекисликларни ташкил этиш керак. 

Бундан ташқари ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. 

560 та чорраҳада ақлли (смарт) светофорлар ўрнатилади, 600 та чорраҳа ақлли интеллектуал камералар билан ҳамда тезлик ўлчовчи қурилмалар билан жиҳозланади, 2,5 минг км узунликдаги йўлларда йўл чизиқлари замонавий технологиялар билан чизилади, 500 та пиёдалар ўтиш жойлари  ақлли интеллектуал камералар ҳамда сенсор қурилмалари билан жиҳозланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тизим ягона бошқарув асосида ишлаши, тўлиқ автоматлаштирилганлиги билан бир қаторда, электр таъминоти билан боғлиқ муаммоли вазиятларда тўлиқ автоном режимда бир неча соат ишлай олиш каби бир қатор афзалликларга эга.

Шу билан бирга, республикадаги йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар тўртинчиси белгиланган тезлик меъёрларини бузиб ҳаракатланиш оқибатида келиб чиқаётганлигини инобатга олган ҳолда, йўлларда онлайн тизимда ишловчи тезликни ўлчаш мосламалари ҳамда учувчисиз аппаратлар ёрдамида транспорт оқимини назорат қилиш ва тезкор бошқаришнинг электрон тизимини йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолаётган ҳайдовчиликка номзодларни ўқитиш ва улардан имтиҳонлар қабул қилиш тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилади. 

Республикадаги мунтазам ЙПХ маконларини рақамлаштириш орқали жамоат хавфсизликни таъминлаш самарадорлиги оширилади. Бунда, ҳозирда мавжуд 29 та йўл-патруль хизмати масканларига замонавий ахборот коммуникациялари ва технологияларини жорий қилган ҳолда ушбу масканлар инсон омилисиз транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши таъминлаш, “яшил” ва “қизил” йўлак тамойили асосида ягона тизим босқичма-босқич жорий этилади.

Тизимнинг жорий этилиши ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни чеклаш, қоғоз кўринишидаги баённомалардан воз кечиш, ходимларнинг иш фаолиятини онлайн назорат қилиш, вақтни тежаш, қоидабузарлик тўғрисида “SMS” хабар юбориш каби қулайликларни яратади.

Бугунги кунда мавжуд тизимларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”ги жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2022 йил 1 апрелга қадар республиканинг барча минтақаларида “Smart mahalla” электрон дастурини жорий қилинади. 

Дастурининг афзаллиги шундаки, аҳоли мавжуд муаммолари бўйича уйидан туриб, тун-у кун тўғридан-тўғри яшаш жойи бўйича сектор раҳбарларига мурожаат этиши, муаммоларини бартараф этган сектор раҳбарининг фаолиятига холисона баҳо бериш имкониятини яратади. 

                                                                      Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?