Янги қарор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан ички ишлар органлари фаолиятида замонавий рақамли ечимларни кенг жорий этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳада ягона технологик ёндашувни шакллантириш белгиланди.

Ички ишлар органларининг ахборот инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш, криминоген вазиятлар таҳлилини автоматлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига рақамли ечимларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш, электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар юклатилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйилади.

Трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузурида “Рақамли лойиҳалар офиси” ташкил этилади ва унга Рақамли технологиялар вазирлигининг малакали мутахассислари жалб этилади.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида иқтидорли ёшлар, IT-парк резидентлари билан ҳамкорликда инновацион дастурий маҳсулотлар ва стартап лойиҳалари ишлаб чиқиш йўлга қўйилади.

Энг муҳими, қарорда аҳолига электрон давлат хизматларини проактив ва композит шаклда тақдим этиш орқали қўшимча қулайликлар яратиш бўйича бир қатор топшириқлар белгиланди.

Қарорда кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши ички ишлар органларининг самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашда замонавий ечимлардан фойдаланиш, фуқароларга давлат хизматларини қулай ва тезкор кўрсатиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари тизими рақамли трансформация қилинади