9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди. Унда сўз олганлар томонидан  коррупция жамият тараққиётига хавф солувчи энг катта таҳдидлардан бири эканлиги таъкидланиб, ички ишлар тизимида коррупция иллатининг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

Жамиятимизда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, бу борада тарғибот ишларини кучайтириш, хусусан, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини бойитиш муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.  

Тадбир қатнашчилари дастлаб вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейида бўлиб, музей экспонатлари билан яқиндан танишди, тизим тарихига оид кенг маълумотлар олди.  

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари учун тегишли соҳавий хизматларнинг замонавий, жанговар техника воситалари, улар фойдаланадиган қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилди. Кинология хизмати ходимларининг  кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.  

– Тадбир давомида биз ўқувчи ёшлар ички ишлар тизими ҳақида кенг маълумотларга эга бўлдик, – дейди тадбир қатнашчиси, Олтинкўл туманидаги 44-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Асадбек Марипов. –  “Шон-шараф” музейи билан танишдик, айниқса, қурол-аслаҳалар кўргазмаси, кинологларнинг саҳнавий чиқишлари унутилмас таассурот қолдирди.    

Ф.Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (фото),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар куни”