Навоий вилоятида 2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Нурота туманининг Бўстон маҳалласида қиймати 9,5 миллиард сўмлик 20 км ичимлик ва Навбаҳор туман марказида 5 км оқова суви тармоқлари тортилди. 1 дона ичимлик, 1 дона оқова сув иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 84,8 фоизга етказилди.

Бу ҳақда “Навоий сув таъминоти” АЖ ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

Таъкидланганидек, жорий йил якунига қадар яна қиймати 9,5 миллиард сўмлик 30 км ичимлик ҳамда 3 км оқова суви тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилади.  

Бундан ташқари, “Навоий сув таъминоти” АЖнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан таъмирталаб ҳолатда бўлган 8,8 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари ва 63 дона насос ускуналарини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ўтган давр мобайнида жами режалаштирилган ишларнинг 90 фоизи бажарилган.  

– Бугунги кунда “Навоий сув таъминоти” АЖ томонидан 207 минг нафар аҳоли, 3,8 минг юридик истеъмолчиларга ичимлик ва оқова сув хизматлари кўрсатиб келинмоқда, – дейди АЖ директори ўринбосари Саидазим Шерназаров. – Айни пайтда мавжуд истеъмолчиларнинг 94 фоизи сув ҳисоблагич ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, ўтган 6 ой давомида Давлат дастурлари доирасида 9 минг 200 дан ортиқ истеъмолчилар илк бор ичимлик суви билан таъминланиб, биллинг дастурига киритилди.  

[gallery-18425]

2024 йил 1 июль ҳолатига аҳоли ва юридик истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқова сув хизматларидан жами дебитор қарздорлиги 11,1 миллиард сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 3,5 миллиард сўмга камайтиришга эришилди.  

Жамиятда тезкор ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, ўтказилган ўрганишларда аниқланган ичимлик сувидан ноқонуний ва ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриб келинмоқда. Жумладан, ўтган 6 ой давомида ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича рейд тадбирларида 174 дан ортиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, “Навоий сув таъминоти” АЖга етказилган зарар миқдори 2,2 миллиард сўмни ташкил қилган.  

Шундан, 3 та ҳолатда Жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, тўпланган барча ҳужжатлар тегишлигича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Улар томонидан олиб борилган суриштирув ва тергов натижасига кўра, 3 нафар хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, судлар томонидан 77 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 220,9 миллион сўм миқдорида маъмурий жазо чоралар белгиланди.  

“Навоий сув таъминоти” АЖ томонидан 2024 йил 1 июль ҳолатига I-III гуруҳ истеъмолчиларининг ичимлик сувидан мавжуд муддати ўтган дебитор қарздорликларни мажбурий ундириш учун судларга қарийб 2,1 миллиард сўмлик 1911 та даъво аризалари киритилди. Ушбу киритилган даъво аризаларнинг 1217 таси бугунги кунгача тўлиқ суд томонидан қаноатлантириб берилди.  

Матбуот анжуманида тизим мутасаддилари журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик сувидан фойдаланишда 174 дан ортиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланган