Бухоро вилоятида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва тегишли давлат идоралари ҳамкорлигида аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида ичимлик сув ва оқова тизимларини қуриш ва таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро вилояти Пешку тумани “Шавғон” маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд марказий ичимлик сув тармоқларидан хонадонларга жами 4,2 километр янги тармоқ тортиш ишлари белгиланган. Ҳозирга қадар Шавғон маҳалла фуқаролар йиғини, Шавғон аҳоли пунктида умумий 219 метр траншея қазилиб, 31 та хонадонга диаметри 25 ва 20 ммли қувурлар монтаж қилиниб ётқизилди.

Умумий қилиб айтганда мазкур ишлар якунланганидан сўнг Шавғон маҳалла фуқаролар йиғинида 537 та хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши режалаштирилган.

[gallery-9065]

– Мана ниҳоят кутилган дамлар, маҳалла аҳолиси хурсанд ва миннатдор, – дейди “Шавғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ханифа Гадоева. – Энди маҳалламиз узоқлардан тоза ичимлик сув ташиб келиш машаққати бўлмайди. Биз бундан албатта мамнунмиз.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизматининг хабарига кўра, бундан ташқари, бу каби салмоқли ишлар вилоятнинг 7 та туманидаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли пунктларида жами 97,2 километр янги қувурлар тортиш, 4,7 километр қувурларни реконструкция қилиш, 1 та насос ўрнатиш ва 4 та янги бурғу қудуғи қазиш орқали 1779 та хонадонни ичимлик сув таъминоти яхшиланиши, 4160 та хонадон эса илк бор ичимлик сув билан таъминланади.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Ромитан туманларида 2,3 километр оқова қувурларни қуриш орқали жами 262 та хонадоннинг оқова сув хизматини яхшилаш, Когон шаҳрида 10 га яқин кўп-қаватли уйларнинг оқова сув тизимини марказлашган оқова тармоғига улаш, Қоровулбозор туманида 7 километр янги оқова сув тармоғини қуриб, Бухоро НҚИЗ оқова сув тозалаш иншоотига улаш мақсад қилинган.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви ва оқова тизими яхшиланмоқда