Ўзбекистон ҳудудида ичимлик суви таъминотининг 65 фоизи ер ости ва 35 фоизи ер усти сув манбаларидан етказиб берилади.
Ўзбекистон ҳудудида ичимлик суви таъминотининг 65 фоизи ер ости ва 35 фоизи ер усти сув манбаларидан етказиб берилади.
Бугунги кунда марказлашган тизим орқали аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик суви етказиш бериш бирмунча машаққат, меҳнат ва харажатларни талаб этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, xизматлар)га тартибга солинадиган нарxлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан ичимлик сув ва канализация хизматлари учун тарифлар шакллантирилади ва тасдиқланади.
Республика бўйича ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари нархлари (тарифлар)ни белгилашда ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофалар, ичимлик суви ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар эътиборга олинади. Шу сабабли, ичимлик суви ишлаб чиқариш ва канализация хизматлари кўрсатиш тарифлари ҳар бир вилоят учун алоҳида шаклда белгиланади.
Республикада 1 метр куб ичимлик суви учун ўртача тариф аҳоли истеъмолчилари учун 796 сўм, бюджет ташкилотлари учун 1739 сўм ва бошқа улгуржи истеъмолчиларга 1854 сўм, 1 метр куб канализация хизматлари бўйича ўртача тариф аҳолига 491 сўм, бюджет ташкилотларига 980 сўм ва бошқа улгуржи истеъмолчиларга 1000 сўмни ташкил қилади.
Республика бўйича аҳолига энг арзон 1 м3 тариф қиймати Тошкент шаҳрида 310 сўм, энг қиммат тариф қиймати Хоразм вилоятида 1240 сўмни ташкил этади.
Шу ўринда эътибор берсангиз, бугунги кунда мамлакатимизда ичимлик суви нархи аҳолига марказлашган тармоқлар орқали 1 куб метр (1000 литр) сув 800 сўм қийматида етказиб берилмоқда. Бу эса, 1 литр сув 0,8 сўм ёки 8 тийинга тўғри келади. Савдо дўконларида эса 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 2000 сўмни ташкил этмоқда. Сув таъминоти корхоналари томонидан марказлашган тармоқлар орқали етказиб бериладиган ичимлик суви қиймати савдо дўконларида сотиладиган сувга қараганда 2 500 баравар арзонлигини кўрсатмоқда.
Биз ҳар куни билиб-билмай жўмракни катта қилиб очиб қўйиб фойдаланадиган ичимлик суви хонадонимизга етиб келгунига қадар қанчадан-қанча меҳнат ва сарф харажатларни талаб этади.
Ичимлик суви тариф даражалари шакллантирилиши кўплаб омилларни ҳисобга олади.
Жумладан, Ёқилғи-энергетика ресурслари тарифлари ўсиши, иш ҳақи миқдори ўзгариши ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ошиши; асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари суммаси кўпайиши, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари ўзгариши; халқаро молия институтлари кредитларига асосий қарз ва фоиз шаклидаги харажатлар қайта кўриб чиқилиши, сувни тозалаш, истеъмолчиларга етказиб бериладиган сув ва канализация хизматлари аниқлаштирилган ҳажмлари ва тариф даражаларига таъсир этадиган бошқа омиллар ҳамда сув ва оқова сув таркибида ишлатиладиган реагентлар (хлор, алюмин сулфат, натрий гипохлорит ва техник туз) учун харажатларнинг ўзгариши ҳисобига ичимлик сув ва канализация хизматлари тарифлари қайта кўриб чиқилади.
Ичимлик сув ишлаб чиқариш ва канализация хизматлари кўрсатиш учун харажатларнинг асосий қисми электр энергияси харажатларини ташкил этади.
Бугунги кунда сув таъминоти ва канализация хизматлари жами харажатлари таркибида электр энергияси 34 фоизни, ишчилар ва бошқарув ходимларининг иш ҳақи харажатлари 26,0 фоизни, амортизация харажатлари 11,0 фоизни ва молиявий фаолият бўйича 5,0 фоизни ташкил этмоқда.



Жаҳон банки мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда ичимлик суви тарифи энг паст даражада эканлигини кўрсатди. Бу кўрсатгични қўшни давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак: Қозоғистонда 1 м3 сув – 0,12 АҚШ долл. (1176 сўм), Қирғизистонда – 0,09 АҚШ долл. (882 сўм), Тожикистонда – 0,05 АҚШ доллари (490 сўм), Ўзбекистонда – 0,03 АҚШ долларини (310 сўм) ташкил этади.

Бугунги ривожланиш асрида коммунал соҳада хорижий тажрибаларни қўллаш, замонавий технологияларни жорий қилиш, харажатларни камайтириш ҳамда тарифларни босқичма-босқич тушириш ишларини амалга ошириш, ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тариф даражаларини тўғри шакллантириш, тарифларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда жаҳон тажрибасини қўллаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 13 апрелдаги қарори билан тасдиқланди.
Мазкур қарор орқали сув таъминоти корхоналарининг тўлиқ харажатларини қоплаш назарда тутилади, шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш ишларини инобатга олади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га асосан кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб сув ҳисоблагич асосида ёки у бўлмаган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Бугунги кунда тасдиқланган нормаларга мувофиқ қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олиниши кўрсатилган.
- Яшовчи кишилар сони ;
- машиналарни ювиш (Тошкент шаҳрида 1 дона учун 1 ойда 3,0 м3 – 1695 сўм);
- ичимлик сувдан ҳовлидаги ҳовузларни тўлдириш (ҳовуз ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади).
Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни ҳисоблагичлар билан таъминлаш бўйича
Ҳисоблагичларни ўрнатишдан биринчи навбатда аҳоли манфаатдор бўлиши керак. Ҳар бир хонадон (томорқа) эгаси оддий ҳисоб-китоб қилса, шу хулосага келиши аниқ. Буни қуйидаги тўрт ҳудуд мисолида келтиришимиз мумкин.

Маиший истеъмолчилар учун ҳисоблагич ўрнатиш ўртача 180–200 минг сўмга тўғри келади. Мисол учун Тошкент шаҳрида 1 та абонентга ҳисоблагич ўрнатилса, таҳминан 1 йиллик иқтисод қилинган маблағ ҳисобига тўғри келар экан.
Тараққиёт асрида коммунал соҳага замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, хорижий тажрибаларни қўллаш, ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тариф даражаларини шакллантиришда шаффофликни таъминлаш муҳим масаладир. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳар бир фуқаро ичимлик сувидан фойдаланишда тежамкорликка амал қилса, исроф қилинган ҳар бир томчи сув учун жавоб бериши кераклигини дилдан ҳис қилса, йилдан йилга камайиб бораётган сув захираларининг келгуси авлодларга ҳам етиб боришини таъминлаган бўлади.