Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай ва Тошкент туманларидаги ичимлик сув иншоотларининг қурилиши, жумладан, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Хусусан, Қибрай туманининг “Узумзор”, “Чинобод”, “Илғор” МФЙда амалга оширилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Бу объектлар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди. Шундан сўнг Тошкент туманидаги “Келес” сув тақсимлаш иншооти фаолияти мисолида бошқа ҳудудларда ҳам ишларни самарали ташкил этиш, ижобий тажрибаларни ўрганиш хусусида сўз юритилди. 

– Халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратилган маблағлар ҳаводан олинган, назоратсиз пул эмас. Асосийси, қанча музокаралар натижасида эришилган келишувни ўз вақтида ва юқори савияда амалга ошириш, объектларни белгиланган муддатларда топшириш ниҳоятда муҳим. Ҳозир Осиё тараққиёт банки томонидан Тошкент вилояти маҳаллаларини ичимлик ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш лойиҳаси учун жами 380 миллион доллар миқдоридаги маблағ йўналтирилган. Ушбу лойиҳа натижасида, қарийб бир миллион нафарга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, – деди Зойир Мирзаев.

Ҳудуд аҳолиси билан учрашда режадан кечикаётган ишлар учун жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича фикр ва таклифлар айтилди. Мавзу юзасидан кенгайтирилган йиғилишда эса мазкур лойиҳа қамровига кирган шаҳар ва туманлар ҳокимларининг, бошқа тегишли мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди. “Ўзсувтаъминот” АЖнинг бошқарув раиси ўринбосари Нодир Хаджамов соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида атрофлича тўхталди. 

Йиғилишда қурувчилар, инвесторлар, прокурорлар ва бошқа масъуллар ҳам иштирок этди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти лойиҳалари назоратда