Бухоро вилоятида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича қисқа фурсатда амалга оширилган ишларга кишининг ишонгиси келмайди.

Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятининг  Олот туманида таъминот 86,0 фоиздан 99,7 фоизга, Қоракўл туманида 53,0 фоиздан 98,6 фоизга, Бухоро туманида 55,0 фоиздан 94,3 фоизга ҳамда Қоровулбозор туманида 49,6 фоиздан 100 фоизга етказилди. Хусусан, Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси бу борада муҳим ўринни эгаллади. Вилоятнинг энг олис туманларидаги йирик лойиҳа доирасида қуввати суткасига 50 минг м3 бўлган “Двойник” сув тозалаш иншооти реконструкция қилинди. 22 км узунликда “Двойник-Олот” магистрал сув тармоғи, “Янгибозор” ҳамда “Жумабозор”  сув тарқатиш иншоотлари қурилди, Мазкур халқаро инвестиция лойиҳаси натижасида Олот тумани аҳолисининг турмуш фаровонлиги яхшиланди.

Айтиш лозим, халқаро ҳамкорлик туфайли вилоятнинг яна бир олис тумани Қоровулбозорда ҳам қиймати 1,6 миллион АҚШ доллари бўлган йирик сув инфратузилмаси объектлари барпо этилди. Лойиҳа доирасида “Бўзачи” ва “Навбаҳор” сув тақсимлаш иншоотлари реконструкция қилинган бўлса, “Жарқоқ” янги сув тақсимлаш иншооти барпо этилди. Шунингдек, 9 км ичимлик суви тармоқлари қуриб битказилди. Мазкур иншоотларда замонавий технологиялар жорий этилиб, тоза сув ҳавзалари, насос ва фильтрлаш станциялари, қуёш панеллари, сув ўлчагичлар ва дизел генераторлари ўрнатилди. СКАДА тизими орқали масофавий бошқарув йўлга қўйилди.

–Ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз сифатида бугунги ўзгаришларга қараб, Президентимиз томонидан энг чекка, олис чўлларда жойлашган ҳудудларга ҳам эътибор катта бўлаётганига хурсанд бўласан киши, – дейди Қоровулбозор туманидаги 5-мактаб директори Зебинисо Сайфуллаева. –Бундай тинч, осуда кунларга шукроналик ярашади. Бир неча йиллар давомида техник сувларни истеъмол қилдик. Бу шароитнинг яратилганлиги, сувнинг сифат даражаси оширилганлиги келажак авлоднинг соғлом ўсишига хизмат қилади.  

Мазкур лойиҳа натижада 8000 нафарга яқин аҳоли, 3 та мактаб, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та “Ёшлар маркази” ва 3 та ОШП ичимлик суви билан узлуксиз таъминланадиган бўлди, 3800 м³ тоза сув захираси яратилди.

[gallery-25970]

–Туманимиз энг ёш туманлардан бири ҳисобланади, –дейди Қоровулбозор туманидаги 3-мактаб директори Отабек Усмонов. –Агар олдинги ҳолат билан бугунги ҳолатни таққосласак, жуда катта янгиликлар, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари чиқарган ҳар бир ҳужжат мана шу чекка туманнинг чекка қишлоқларида ҳам ижроси ўз вақтида бажарилаётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз. Айниқса, ичимлик сувининг ташиб келиниши муаммо эди. Айни кунда тоза ичимлик суви ҳар бир хонадоннинг жумрагида оқмоқда.  

Чўлқуварлар шаҳарчасидаги бу каби эзгу ташаббуслар бугун аҳолининг чексиз миннатдорлигига сабаб бўляпти. Эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида туманда оқова тизимини барпо этиш бўйича ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади. Ушбу ислоҳотлар, ҳеч шубҳасиз, халқимиз фаровонлиги ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга хизмат қилади.

–Авваллари узоқлардан сув ташиб олиб келинарди, –дейди меҳнат фахрийси Маҳмуд Ҳасанов. –Ташиб келинган сув уйда тиндириларди. Айни кунда эса давлат раҳбарининг ташаббуси билан уйимизнинг ичида тоза ичимлик сувимиз бор. Бугун бундай тоза ичимлик суви ҳар бир хонадонда мавжуд. Аҳоли бундан жуда хурсанд. Вилоятнинг энг чекка тумани Қоровулбозорда мана шундай тоза сув таъминотини ташкил қилганликлари учун давлатимиз раҳбарига раҳмат.  

– Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокидаги Бухоро вилоятининг ичимлик суви ва канализацияларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури асосида Қоровулбозорнинг 3 та ҳудудида, яъни Бузачи, Навбаҳор ва Жарқоқ маҳаллаларида сув сифати яхшиланди, – дейди “Бухоро сув таъминот” АЖ Қоровулбозор филиали бошлиғи Баҳодир Ҳамроев. –Навбаҳор ҳудудида минг кублик 2 та ҳавзамиз қурилди. Бузачида 500 кублик 2 та,  Жарқоқда 400 минг кубдан 2 та ҳавза барпо бўлди. Бу билан аҳоли учун тоза, сифатли ичимлик суви етказиб бериш имконияти яратилди. 3 та ҳавзада ҳам 5 ярим киловаттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Шу билан бирга Навбаҳор ҳудудидан 7 км узоқликда Тошқудуқ ҳудудимиз бор. У ерда 52 та хўжалик яшайди. Ҳудудда фақат ташиш йўл билан ичимлик суви етказиб бериларди.  Бугунги кунда 7 км қувур тортилиб, 24 соат доимий ичимлик суви етказиб берилаяпти. Туман бугун 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланган.  

Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманининг 5 тасида тоза сув билан таъминланганлик даражаси бугунга келиб 95 фоиздан оширилди. Қоракўл туманининг қайси бир чекка маҳалласига борманг, ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви кириб борганига гувоҳ бўласиз.  

Эндиликда ичимлик суви яхшиланган ҳудудларда навбатдаги босқич, яъни шароитларни шаҳар типига етказиш мақсад қилинган. Ҳар бир ислоҳот аввало халқнинг фаровон яшашига замин яратмоқда. Чўл ҳудудида жойлашган маҳалланинг тоза ичимлик сувига эга бўлиши ўз навбатида қишлоқда янгича муҳит қарор топишига олиб келмоқда. Эртага бу маҳаллалар оқова тармоғи билан таъминланадиган бўлса, аҳолининг турмуш маданияти ҳам бир неча баробарга ошади.  

Шуни таъкидлаш жоизки, 2016 йилда вилоятнинг марказлашган ичимлик суви билан таминланганлик даражаси 54,4 фоизни, оқова хизмати билан таъминланганлик даражаси эса 8 фоизни ташкил қилган. Бугунги кунда вилоятнинг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74,3 фоизга ҳамда оқова хизмати билан таъминланганлик даражаси 16,9 фоизга етказилди.  Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан бирга қиймати 633,5 миллион АҚШ долларга тенг лойиҳа амалга оширилиши натижасида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик 98,0 фоизга ҳамда оқова хизмати даражаси 40,0 фоизга етказилади.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти – фаровонлик асоси