Сўнгги йилларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида қамров даражасини ошириш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77,6 фоизни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразм вилоятлари республика бўйича ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг юқори ҳудудлар сирасига кирса, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида бу кўрсаткич жуда паст.  

Қайд этиш жоиз, айни пайтда ҳудудларда таъминот қамровини кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифингда шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Таъкидланишича, бугунги кунда Республика миқёсида жами 4 миллион 800 мингдан ортиқ абонент мавжуд. Умумий истеъмолчилар сони 28 миллиондан зиёдни ташкил этади. Тизимда ҳар бир истеъмолчи ёхуд абонент билан ишлашда алоҳида ёндашилмоқда.  Бу борада келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан тезкорлик билан ишлаш учун “Сувни-Асра” мобил иловаси, @сувмуаммобот телеграмм боти, шунингдек, 24/7 режимида ишлайдиган 12-55 қисқа рақамли “Ягона колл маркази” фаолият олиб бормоқда.  

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида 157 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 97 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолган 3 фоизи тизимли кўриб чиқилмоқда. Коррупцион ҳолатлар бўйича эса 356 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 91 фоизи ижобий ҳал этилган, 9 фоизи ижрода. Бундан ташқари, аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаш мақсадида истеъмолчилар учун такомиллаштирилган шахсий кабинет жорий этилган. У орқали истеъмолчилар тўловлар ҳисоботини ойлар, йиллар кесимида кўриб бориши, тўловни амалга ошириши ва ҳисоблагичлар маълумотини киритиши мумкин.

Биринчи ярим йиллик якуни билан 390 километр ичимлик суви тармоқлари ва 23 та сув иншоотларида қурилиш ишлари бажарилган. Шунингдек, 145,8 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган. 642,5 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланган.  

Брифингда дебитор қарздорлик, ичимлик ва оқова сув тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда ичимлик сувидан ноўрин фойдаланиш ҳоллари ҳам соҳа олдидаги оғриқли масалалардан бири эканлиги айтилди. Уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик ўрнатилгани таъкидланди.  

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик сув таъминоти: қамров даражаси кенгаймоқда