Эрон Президенти Иброҳим Раисий фаолияти давомида ҳукуматнинг бир қанча тармоқларида кўплаб муҳим лавозимларда ишлаган.

Раисий 1960 йилнинг ноябрида Машҳадда диндор оилада туғилган. 1978 йил 7 январда газетада чоп этилган Ислом инқилобининг марҳум асосчиси Имом Хумайнийнинг ҳақоратланиши ва ундан кейин халқ ҳаракатларининг кучайиши ортидан Раисий норозилик йиғинларига қўшилади. 

Раисийнинг ҳукуматдаги фаолияти 1980 йилда Караж туман прокурори этиб тайинлангандан сўнг бошланган. 1985 йилда у Теҳрон прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб борган. 1989 йилдан 1994 йилгача Раисий Теҳрон суд тизимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 1994 йилда Эрон Бош Текширув Ташкилоти раҳбари этиб тайинланган, бу лавозимда у 2004 йилгача ишлаган. 

Раисий 2004-2014 йилларда мамлакат адлия бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган. Бу лавозимда у суд тизимини ташкил этиш ва бошқаришни назорат қилиш учун масъул эди. 2014 йилдан 2015 йил мартигача Эрон бош прокурори лавозимида меҳнат қилди.

2016 йил март ойида Ислом инқилоби етакчиси Раисийни Разавийнинг Остон Қудс кучлари қўриқчиси этиб тайинлайди. Ўзининг фаолияти давомида Имом Ризо зиёратгоҳида хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича муҳим чора-тадбирларни амалга оширди. 

2019 йил 7 март куни Раисий Оятуллоҳ Хоманеийнинг фармони билан суд ҳокимияти раҳбари этиб тайинланди. Раисий ўз фаолияти давомида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодий коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш ва суд-ҳуқуқ тизимининг самарадорлигини ошириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришди ва Оятуллоҳ Хоманеийнинг олқишига сазовор бўлди. 

2021 йил июнь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Раисий 18 миллиондан ортиқ овоз тўплаб, Эроннинг 13-президенти бўлди. 

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иброҳим Раисий ким эди?