Аввал хабар берганимиздек, Инновацион ривожланиш вазирлигида “COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусида илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди.

Қайд этилишича, дунёдаги пандемия оқибатида юзага келган қалтис вазиятда вакцина ишлаб чиқиш жараёнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг ишлаб чиқилиши ва қўлланилишида Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳам бевосита иштироки, шунингдек, унинг клиник тадқиқотларига қўшган ҳиссаси натижасида Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилди.  

- ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг етиб келишидан то худудлардаги 3 минг 138 та эмлаш пунктига етиб бориб, аҳоли эмлангунга қадар “совуқ занжир” тизими ушлаб турилди, - дейди инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов. –Тан олиш керакки, вакцинанинг илк синовлари бутун дунё тажрибасидан келиб чиқиб амалга оширилган бўлсада, натижалар ҳақида кўпгина саволларга жавобимиз йўқ эди. Натижалар қандай бўлади, тадқиқотларни қай даражада амалга оширамиз, нега энди тажрибани Ўзбекистонда ўтказиш керак, каби саволлар қуршовида қолганмиз. Вакцинанинг 3-клиник синовлари таҳликали вазиятда бошланди. Аммо энди тадқиқотларни қай даражада амалга ошириш керак, қандай хатоларга йўл қўйдигу, шу хатоларнинг ечими ҳақида ўйлашга энди вақтимиз бор. Жараён бўйича ҳар қандай саволга жавобимиз бор. Биз катта тажрибага эга бўлдик. Дунё миқёсида бир неча мамлакатларда 29 минг киши мана шу тадқиқотларда иштирок этган бўлсада, лекин Хитой Республикаси биринчилардан бўлиб бизга мулоқотга чиқишган, ҳамкорлик таклиф қилган.  

 Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иброҳим Абдураҳмонов: Сал олдин вакцина бўйича кўпгина саволларга жавоб беролмас эдик