Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар хусусида фикр билдирди.  

– Бугун Президентимиз Мурожаатномасини ҳаммамиз қизиқиш билан эшитдик. Мурожаатда асосан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Таълим қамровини янада кенгайтириш билан бир қаторда уни сифатини кўтариш лозимлиги таъкидланди. Ўқувчи ва талабаларда креативлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш масаласи алоҳида қайд этилгани ҳам бежизга эмас албатта.  

Дарҳақиқат, ҳозирги воқелик, умумбашарий ривожланиш тенденциялари инсонлардан фақат берилган топшириқларни кўр-кўрона бажаришни эмас, балки вазифани ижодий ёндашиб ўзгалардан фарқли амалга оширишни талаб қилади.  

Келгусида ишлаб чиқаришни автоматлаштириш жараёнлари янада кескин тус олади.  Инсондаги ижодкорлик, роботлар еча олмайдиган нозик масалаларни ҳал қилиш салоҳияти, масалага танқидий ёндашув имкониятининг қадри ошади.  

Креативлик, тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инсон капиталини янада ривожлантириш вазифаси Президентимиз томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш бўйича янги стратегияда ҳам бор.  

Ҳар йили янгидан-янги олий маълумотга эга кадрлар меҳнат бозорига кириб келади. Эндиги вазифамиз ОТМ битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласидир. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида Инновацион ривожланиш стратегиясида юқори интеллектуал билимларни талаб этувчи ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган бўлиб, улар келажакда Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни шакллантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши керак. 

Креатив иқтисодиёт – келажак авлод иқтисодиёти. У инновациялар, янги ғоялар, креатив маҳсулотларга асосланган бўлади. Бунда технологияларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этадики, Президентимизнинг ёшларни муҳандисликка йўналтириш лозимлиги ҳақидаги фикрлари билан чамбарчас боғлиқ. Мурожаатномада айтилган “Муҳандислик мактаблари” креатив иқтисодиёт яратишимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Турли тармоқлар қошида инженерлар тайёрлаш мактабларининг ташкил этилиши таълим билан ишлаб чиқаришни боғлайди. Таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясига катта қадам бўлади.  

Сўнгги йилларда юртимизда илм-фан ва инновацияларни молиялаштириш кескин ўсди. Жорий йилда илм-фан ва инновацияларга 1,5 триллион сўм йўналтирилди. Бу ўтган 2017 йилга нисбатан қарийб олти баробар кўп, дегани. Олимларнинг иш ҳақи ҳам 4,5 баробарга оширилди. Мана энди 2023 йилда илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилиши олдимизда турган янги марраларга эришишимизга хизмат қилади.  

Олимларимиз табиий ресурсларни тежашга, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган, биотехнология, нанотехнология, ақлли геология, саноат, қурилиш каби бугунги кунда биз учун долзарб йўналишларда аниқ натижалар кўрсатишлари керак, деган вазифа қўйилди. Илм-фанга киритилаётган инвестиция мана шу вазифани бажаришга қаратилади.  

Ҳозирда дунёнинг инновацион драйверлари бу – рақамлаштириш ва чуқур илм-фандан иборат. Мурожаатномада мана шу икки соҳага алоҳида урғу берилди. Хусусан, сув хўжалиги ва энергетика соҳаларини рақамлаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.  

Жорий йилги Глобал инновацион индекснинг таҳлиллари ҳам «иқтисодий мўъжиза» яратиш учун барча соҳаларни рақамлаштириш ва илм-фанни ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси эса фақат сифатли таълимга боғлиқ бўлиб қолмоқда.  

2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши инновацияларнинг инсон қадри учун хизмат қилишига қаратилишини ва илм-фанга сифатли кадрлар тайёрлашимизни тақозо этади.  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иброҳим Абдураҳмонов: “Инновацион иқтисодиётни креатив кадрлар яратади”