ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилоятида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбий оилалари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган 5 та оила вакиллари иштирок этди.  

Танишув қисмидан сўнг “Билимдонлар баҳси” деб номланган шартда иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва ҳарбий соҳаларга оид билимлари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, диний экстремизм, ақидапарастлик ва “оммавий маданият” каби замонавий таҳдидлар мавзусида саҳна кўринишлари намоён этилди.

“Спорт – соғлик гарови” шартида эркаклар баскетбол, аёллар “дартс” спорт турида беллашди. Беш оила вакиллари қўшиқ ва рақс, театр санъати бўйича ҳам чинакам маҳорат эгалари эканини исботладилар.

[gallery-23190]

Танлов якунида барча шартлар бўйича юқори балл тўплаган кичик сержант Зоҳиджон Олимов оиласи ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринни кичик сержант Санжарбек Парпиев оиласи олган бўлса, учинчи ўрин кичик сержант Наврўзбек Примов оиласига насиб этди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ибратли ҳарбий оилалар беллашди