Иқтисодий самарадорлик омили
Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, қишлоқ мулкдорларига кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани самарасида иқтисодий салоҳияти юксалиб бораётган фермер хўжаликлари сони ортмоқда. Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Жонибек Фарҳод” фермер хўжалиги улардан бири.
Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, қишлоқ мулкдорларига кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани самарасида иқтисодий салоҳияти юксалиб бораётган фермер хўжаликлари сони ортмоқда. Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Жонибек Фарҳод” фермер хўжалиги улардан бири.Ер майдони 112 гектар бўлган хўжалик асосан пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Айни пайтда пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонаси, агротехник хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳам мавжуд бўлган кўп тармоқли хўжаликда 65 киши доимий иш жойига эга.