Бухорода "Иқтисодий низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари: миллий амалиёт ва хорижий тажриба" мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда германиялик экспертлар, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси, Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази вакиллари, Тошкент давлат юридик университети олимлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар, соҳага тегишли қонунчиликнинг мунтазам такомиллаштирилаётгани фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Одил судловнинг такомиллашиб бориши жараёнида низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу фуқаролар ва ташкилотлар учун судловнинг очиқлиги ҳамда самарадорлигини таъминлайди. Яраштирув жараёнлари, талабнома юбориш тартибига риоя қилиш ва ҳакамлик муҳокамаси иқтисодий низоларни ҳал этишнинг кенг тарқалган усулларидандир.

Жаҳон тажрибасида меҳнат, оилавий ва иқтисодий низоларни судгача ҳал қилиш усулларидан бири бўлган ярашув институти тобора ривожланмоқда.

– Яраштирув ва воситачилик усуллари биз учун янгилик эмас, – дейди Олий хўжалик суди судьяси, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасини бажарувчи Иброҳим Алимов. – Улар халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига мос бўлиб, азалдан қўлланиб келинган. Бугунги кунда миллий қонунчилигимизда яраштирув, яъни медиация тўғрисидаги қонунни қабул қилишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Айни пайтда мазкур қонун лойиҳаси устида иш олиб борилаётир. Хорижий экспертлар Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, низо тарафлари масалани судгача ҳал этиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексининг 6-моддасига кўра, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Шунингдек, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг ҳар қандай суд инстанциясида тарафлар суд жараёнини келишув битими тузиш йўли билан тугатишлари амалиётда қўлланилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 январдан кучга кирган “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини такомиллаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ҳакамлик муҳокамаси низони кўриб чиқиш муддатининг қисқалиги, ундаги жараёнлар соддалиги, молиявий харажатларнинг камлиги, низони ҳал этиш тартиби ва ўзаро яраштиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

– Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан хабардор мутахассис сифатида айтаманки, бу ердаги жаҳон қонунчилиги билан интеграциялашув тажрибаси диққатга сазовор, – дейди германиялик эксперт Мария Краузенбёк. – Ўзбекистонда қабул қилинган ҳакамлик суди қонунчилигидаги айрим ибратли жиҳатларни таъкидламоқчиман. Масалан, ҳакамларга ҳақ тўлаш кўриладиган ишнинг даражаси билан белгиланади. Бу адолатли тажрибадир.

Семинарда Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашнинг долзарб масалалари, иқтисодий низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини жорий этишда миллий ва халқаро тажрибага алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий низоларни ҳал этишда миллий ва хорижий тажриба