ХВЖ дунё бўйлаб ЯИМ ўсиши секинлашишини башорат қилмоқда
Коронавирус инфекциясининг омикрон штамми тарқалиши, энергия нархи кўтарилиши глобал иқтисодий ўсишни чекламоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг январь ойи ҳисоботида маълум қилинган.
ХВЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган глобал иқтисодий ўсиш прогнозига кўра, жорий йил жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати 4,4 фоизни ташкил этади, октябрь ойида бу рақам 4,9 фоиз, деб кўрсатилган эди. Европа мамлакатларида ЯИМ 3,9 фоиз ошиши кутиляпти.
— 2024 йил охирига келиб иқтисодий йўқотиш 13,8 триллион долларни ташкил этиши мумкин, — деди нуфузли молиявий тузилма бошқарувчи директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.