Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 

Кескин суратларда ривожланиб бораётган глобал ҳамжамият учун фақат ва фақат моддий ва иқтисодий ресурслар эмас, балки келгусидаги истиқболда тараққиётнинг самарали қисмига айланадиган кадрларни етиштириб чиқариш ҳамда уларни тайёрлаш долзарб тус олган. 

Ўз навбатида, таълим соҳасини узлуксиз ривожлантириб бориши ва миллий ва маънавий қадриятлар асосида тарбияланган ёш авлодни етиштириш бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг мезонига айланди. 

Ҳозирда мамлакатимизда олий таълим, мактаб ва мактабгача таълим тизимида ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳалар бўйича интеграцияни кучайтириш борасида кластер усули доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу усул олий таълим ва ўрта мактабларни ўзаро яқинлаштириш, мактаб ўқитувчиси ва ўқувчиларига замонавий илм-фан ва амалиётда зарур бўладиган илмий-амалий кўникмалар, мактаб фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиш зарурлиги тўғрисидаги ғоялар амалга оширишга хизмат қилади.

Маълумки, таълимни ривожлантириш нафақат юқори малакали кадрларни шакллантиради, балки ижодий фикрлаш, тадқиқотлар ва янги технологияларни ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Ушбу омиллар бугунги қийинчиликларга мослаша оладиган барқарор жамиятни шакллантиришда муҳим ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, таълим ривожига йўналтирилган сармоя халқ келажаги, фаровонлиги ва интеллектуал юксалишини таъминлайдиган сармоядир. Ёшларни инновацион жамият қуришда масъулиятли ва етук кадр сифатида тайёрлаш учун таълимнинг юқори стандартларига зудлик билан интилиш муҳимдир.

Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати сўровига мувофиқ, ишлаб чиққан ижтимоий соҳадаги давлат харажатлари яхшилаш бўйича тавсияларига кўра, таълим тизимини институционал ўзгартириш стратегиясини амалга ошириш, унинг кўпроқ операцион автономияси, янада мақсадли молиялаштирилиши муҳим омил эканлиги қайд этилган. 

Шу ўринда, таъкидлаш лозимки, давлат бюджетнинг катта қисми таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларга йўналтирилмоқда. Бу борада давлат юкини камайтиришнинг асосий йўлларидан бири бу нодавлат ташкилотларга фаолиятини кенгайтиришдир. Бу борада тадбиркорлик субъектларини фаолиятини самарадорлигини ошириш Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида соҳада катта ишлар амалга оширилмоқда ва юзлаб замонавий хусусий таълим муассасалари барпо этилмоқда.

Сўнгги беш йилда таълим тизимидаги ислоҳотларни жадал ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 дан ортиқ Фармон ва қарори қабул қилиниб, нодавлат таълим соҳаси ривожига катта аҳамият берилмоқда. 

Ушбу чора-тадбирлар натижасида соҳа вакилларига кўплаб имтиёзлар тақдим этилди. 

Нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида бир қатор енгилликлар жорий қилинди.

Хусусан, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда бир синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилди.

Солиқ кодексининг 243-моддасига кўра, мактабгача, ўрта махсус, олий таълим ташкилотлари бир қанча йўналишлар бўйича хизматларни йўлга қўйганлиги учун айланма солиқ солишдан озод қилинди.

Нодавлат таълим фаолиятини ташкил этиш учун қўйилган талабларда ҳам бир қатор ўзгаришлар рўй берди.

Жумладан, 2017 йилга қадар нодавлат таълим йўналишида фаолият кўрсатишни истаган тадбиркорлар лицензия олиш учун тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар сони икки баробар қисқарди.

Бу ислоҳотлар натижасида мамлакатда хусусий таълим сектори ривожланиб, хусусий таълимга бўлган талаб ва тадбиркорлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Ҳозирги кунда республика бўйича 2 591 та хусусий боғча, 488 та хусусий мактаб ва 67 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.

2016 йилда мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари сони 77 та бўлиб, қамров даражаси 9 фоизни ташкил этарди. Ҳозир эса, бундай муассасалар сони 210 тани ташкил этиб, қамров даражаси 43 фоизга етди. Жами олий таълим муассасаларининг 32 фоизини, яъни 67 тасини нодавлат ОТМлар ташкил этмоқда.

Албатта, давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг ортиши улар ўртасида тенг соғлом рақобат муҳитининг кучайишига олиб келади.

Таълим ташкилотлари сонининг ортиши билан бир қаторда, биз у масканда берилаётган таълим сифатини эътибордан четда қолдиришимиз керак эмас.

Ҳар бир олий таълим муассасаси ўз жамоасини илмий салоҳияти юқори профессор-ўқитувчилар билан кенгайтиришга ҳаракат қилади. Асосийси, ёшларнинг ўқишга иштиёқи ошади, таълим сифати юксалади.

Сифатли таълим бу салоҳиятли мутахассис деганидир. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда.

Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ошиши ортидан улар ўртасида кучли рақобат муҳити ҳам шаклланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, таълим соҳасида соғлом рақобат, бу – соҳада таълим сифати ва маданиятини шакллантирувчи, ўзини ўзи ривожлантиришга муҳит яратувчи кўринмас кучдир. Қолаверса, хусусий сектор давлатнинг таълим хизматлари юкини енгиллаштириб, аҳолининг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондирмоқда. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил этиш тўғрисидаги 
ПҚ-200 сонли қарорига мувофиқ соҳа кесимидаги тадбиркорларни таклиф ва муаммоларини ўрганишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 6 июль санасида “Янги Ўзбекистон” университетида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда хусусий таълим муассасалари соҳасидаги тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир доирасида 300 га яқин тадбиркорлар тадбир жойида ҳамда ҳудудий студиялардан 700 га яқин тадбиркорлар онлайн форматда иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – таълим соҳасида тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, 20 август куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўришдан иборат. 

Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Бизнес-омбудсман Д.Касимов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповлар иштирок этиб, бевосита тадбиркорлар билан очиқ мулоқот амалга оширилди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар томонидан онлайн таълимни ҳуқуқий асослари такомиллаштириш, соҳага хорижий мутахассисларни жалб этиш тартибини соддалаштириш, мактаб ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларда таклифлар билдирилди. 

Суҳбат якунида берилган барча таклифлар умумлаштирилиб, тегишли тартибда маълумотнома шакллантирилди.

Мазкур таклифларни амалиётга татбиқ этиш ва уларнинг аниқ ижро механизмларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

Нодира Шотурсунова,

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.б.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий таълим соҳасидаги ислоҳотлар: соҳадаги тадбиркорлар фикрлари биз учун муҳим