Хусусий клиникалар: тиббиёт соҳасининг янги босқичи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бермоқда. Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-6498]
Хусусан Навоий вилояти Кармана туманидаги “Grand farm Avitsenna” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 20 нафар малакали шифокор фаолият олиб бораётир. Мазкур клиникада замонавий диагностика аппаратлари, жумладан УЗИ, ЭХО ЭГЕ, ЭКГ, лаборатория ва колпоскопия жиҳозлари ўрнатилган. Муассасада дастлаб олти йўналишда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда хизмат турлари 20 тага етказилди. Кунига 200-250 нафар аҳолига малакали мутахассислар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Жамият томонидан 2018 йилда Навоий шаҳрида иккинчи клиникаси фойдаланишга топширил эди. Ҳозирда бу ерда 40 ўринли стационар ташкил этилган бўлиб, беморларнинг ётиб даволаниши учун барча шароитлар яратилган.
Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА